Ҳаво булут бўлганда нега бош оғрийди?

САЛОМАТЛИК 17.01.2020, 18:29
Теглар: шифокор, савол
5266
Ҳаво булут бўлганда нега бош оғрийди?

"Даракчи" газетасининг ҳар сонида "Шифокорга саволим бор" рукни остида мухлислардан келган саволларга мутахассис шифокорларнинг жавоблари бериб борилади. Газетанинг 2020 йил 4-сонида "Ҳаво булут бўлса нега бош оғрийди?" "Доимий иситма кўтарилиши хавфлими?" "Оғиздаги нохуш таъм сабаби нима?" "Ёш қизчада туклар кўпайиши гормонал ўзгариш белгисими?" каби бир қатор саволларга шифокор Гулчеҳра Ортиқова жавоб берди: 

“ҲАВО БУЛУТ БЎЛСА, БОШИМ ОҒРИЙДИ...”

“Менинг саломатлигимга об-ҳаво ўзгариши ёмон таъсир қилади.  Масалан, ёмғир ёғишидан олдин бошим лўқиллаб оғрийди, қон босимим тушади... Бунинг олдини олиш мумкинми?”

Мастурахон, Тошкент вилояти

  • Об-ҳаво ўзгариши ҳар бир одамга турлича таъсир кўрсатади. Об-ҳаво ўзгаришига сезгирлик тиббиётда “метеотаъсирчанлик” деб аталади. Бу ҳолат кўпинча тоза ҳавода, табиат қўйнида кам бўладиганларда, асосан ўтириб ишлайдиган, ақлий меҳнат билан шуғулланадиган, бадантарбия қилмайдиган кишиларда кузатилади. Ҳозирги вақтда метеотаъсирчанлик аломатлари сифатида одамда кайфият бузилиши ва бош оғриғидан ташқари, ҳолсизлик, тез чарчаш, уйқучанлик, асабийлик ҳам кузатилади. Баъзида шамол йўналишининг ўзгариши ҳам бундай кишиларда сабабсиз бош ва бўғим оғриқларига сабаб бўлади. Албатта инсон об-ҳаво ўзгаришини назорат қила олмайди. Аммо ўз организмига об-ҳаво ўзгаришига мослашишга кўмаклашиши мумкин.

 

Бунинг учун айрим оддий қоидаларга амал қилиш керак:

  • Аввало иммунитет, юрак-қон томир ҳамда ҳазм тизимларини мустаҳкамлаш ҳақида қайғуриш керак. 
  • Кимдаки иссиқ ҳаво циклонлари яқинлашиши билан таъсирчанлик ортса, уларга организмни кислород билан бойитишга ёрдам берувчи жисмоний машқларни: югуриш, тоза ҳавода юриш, тоққа сайрга чиқиш, нафас гимнастикаси, танани совуқ сув билан артиш кабиларни тавсия қилиш мумкин. 
  • Чидамлиликни ошириш учунбассейнда чўмилиш, оёққа совуқ ва илиқ сувли контраст ванна қилиш, эрталабки гимнастика, ўз-ўзини ишонтириш (медитация)тавсия этилади.
  • Барча витамин ва микроэлементларни ўз ичига олган тўлақонли овқатланиш ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Овқатда аскорбин кислота (витамин С), каротин (витамин А), минерал моддалар тўйинмаган ёғ кислота миқдори етарли бўлиши зарур. 
  • Иссиқ мавсумда таъсирчанлик кучаймаслиги учун жуда тўйиб овқатланмаслик талаб этилади. 

Саволларнинг жавобини батафсил "Даракчи" газетасининг 4-сонида ўқишингиз мумкин.

Шарҳлар

УРОЛОГ ОНЛАЙН МАСЛАҲАТИ

30.03.2020, 11:21

УРОЛОГ ОНЛАЙН МАСЛАҲАТИ +998901787011 30 МИНГ СЎМ (Click, Payme).Янги олинган тайёр таҳлил натижалари, УТТ маълумотларини телеграмм орқали юборинг, нимадан шикоят қилаётганингиз ҳақида ёзинг, Сизнинг телеграмм...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси