Му5
3

Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган бола қутқариб қолинди (видео)

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 20:30
879
Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган бола қутқариб қолинди (видео)

Ижтимоий тармоқларда 14 январь куни Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида 5-қаватда ёш бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видео тарқалди.

14 январь соат 16:18 да Олмазор тумани Беруний даҳаси 3-блок 135-хонадондан чақирув бўлган. Тез тиббий ёрдам машинаси ўз вақтида етиб борган. Унда 3 ёшу 11 ойлик А.Х. уйда ёлғиз қолганлиги сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган, лекин уни аҳоли кўриб, пастда адёл тутиб ушлаб қолган.

Тез тиббий ёрдам гуруҳи 7 дақиқа ичида етиб борган, биринчи ёрдам воқеа жойида кўрсатилган, зудлик билан шифохонага олиб борилган; айни пайтда малакали шифокорлар томонидан унга сифатли даво чоралари қўлланиляпти. Оғир жароҳат олмаган. Бош мия чайқалиши деб бирламчи ташхис қўйилган. Аҳволи ҳозир барқарор.

 

Шарҳлар