Му5
3

Жаҳонгир Артикходжаев Пекинда “Ипак йўли” фондининг президенти билан учрашди

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 20:02
162
Жаҳонгир Артикходжаев Пекинда “Ипак йўли” фондининг президенти билан учрашди

14 январь куни Жаҳонгир Артикходжаев Пекинда “Ипак йўли” фондининг президенти Ван Ян Чжи билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама этилди.

Тошкент шаҳар ҳокими “Ипак йўли” фонднинг юртимиздаги давлат ҳокимияти органлари, ташкилот ва идоралари билан ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланиб бораётганлигини эътироф этди. Бугунги кунда Ўзбекистон пойтахтида шаҳар инфратузилмаси янада ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар бўйича иш олиб борилаётганлигини, булар ҳақида 2019 йилнинг октябрида “Ипак йўли” фонди президентининг Тошкентга ташрифи чоғида ҳам маълумотлар берилганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, янги лойиҳалар бўйича Хитой компаниялари билан ҳамкорликда ишлаш икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидлади.

“Ипак йўли” фондининг президенти Ван Ян Чжи Ўзбекистонга амалга оширилган ташриф ва хулосаларини баён этар экан, ўзбекларнинг янгиликка қизиқиши, меҳнаткашлиги ва ишга муносабатини алоҳида қайд этди. Хитой томони пойтахт ҳокимлиги томонидан таклиф этилган лойиҳаларни ўрганиб чиққани, йўл қурилиши ҳамда каналлар атрофини ободонлаштиришга йўналтирилган лойиҳалар уларда қизиқиш уйғотганлигини билдирди. Шунингдек, бу борада тегишли мутасаддилар билан мулоқотлар давом этишини, хусусан, феврал ойида хитойлик мутахассислар Тошкентга бориб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўрганиш ишларини олиб боришини, бу ишда икки мамлакат компаниялари биргаликда иштирок этишини айтиб ўтди.

 

Шарҳлар