13

Юлдуз Усмонованинг “эгизаги”га жиноят иши очилди

ДУНЁ 14.01.2020, 14:38
12421
Юлдуз Усмонованинг “эгизаги”га жиноят иши очилди

Тожикистоннинг  Истаравшан шаҳрида янги йил байрами олди соҳта Юлдуз Усмонова концерт бергани ҳақида хабар берган эдик. Сўғд вилояти Истаравшан шаҳрида  концерт ташкилотчисига нисбатан жиноят иш қўзғатилди. 

Сўғд вилояти ИИВ матбуот хизмати раҳбари Акбар Шарифнинг маълумотига кўра, Жамшид исмли шахс - ташкилотчи ролида бўлган Саиджон Ғаниевга нисбатан Жиноят кодексининг 247 - моддасининг 2-қисми (фирибгарлик) бўйича жиноят иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, янги йил байрами олдидан Истаравшан шаҳрида шов-шувли концерт бўлиб ўтганди. Бир оз аввал ўзини Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова деб таништирган фирибгар аёл Тожикистоннинг Истаравшан шаҳри аҳолисини 110 минг сомоний (тахминан 11,5 минг доллар)га чув туширгани ҳақида хабар берилганди.




 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° пасмурно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11