Му5
4

Наманганда 15 минг АҚШ доллари қарзини тўлай олмаган раҳбар ўзини отиб ўлдирди

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 13:17
1926
Наманганда 15 минг АҚШ доллари қарзини тўлай олмаган раҳбар ўзини отиб ўлдирди

Наманган вилоятида ўз жонига қасд қилиб, ўлдирганлик ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, Мингбулоқ тумани, Фаровон маҳалласида яшовчи “А-т.” ФХ раҳбари, 1962 йилда туғилган Т.Х. “Ш. Ю” ФХ раҳбари Ш.Ю.дан 15.000 АҚШ доллари олиб, қарздор бўлиб қолган.

Т.Х. ушбу қарзини тўлай олмай, тушкунликка тушиб қолганлиги сабабли 2020 йил 13 январь куни ўзига тегишли “Иж-27 Е” русумли вертикал шаклдаги қўш оғизли ов милтиғи қўндоғини ўрик дарахтига, ствол учини эса ўзинининг кўкрак қафасининг чап юрак соҳасига тираб, бир маротаба ўзига ўқ узиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz