Му5
3

“Тошкент сити” қурилишида ҳалок бўлган ишчининг рафиқаси компенсация пули тўланмаётганидан арз қилди

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 09:02
423
“Тошкент сити” қурилишида ҳалок бўлган ишчининг рафиқаси компенсация пули тўланмаётганидан арз қилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига “Тошкент сити” қурилишида иш вақтида бахтсиз ходиса туфайли вафот этган фуқаронинг турмуш ўртоғи иш берувчи томонидан компенсация пули тўланмаётгани юзасидан мурожаат билан чиқди, дея маълум қилди вазирлик Матбуот хизмати. 

Аниқланишича, “Тошкент сити” қурилиш мажмуаси, 1-лот биринчи сонли 9 қаватли қурилиш биноси ёнидаги оқава сув учун коллектор трубаси “TECHNO LOGISTIC CONSTRUCTION” МЧЖда 2019 йилнинг 25 август куни Б.А.Эгамбердиев билан бахтсиз ходиса рўй берган. Мазкур ҳолатни ўрганиш бўйича Давлат меҳнат инспекциясининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори бошчилигида комиссия тузилган. Ўрганишлар фуқаро билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилган. 

Натижада иш берувчи томонидан вафот этган фуқаронинг яқин қариндоши – турмуш ўртоғига компенсация пули тўлаб берилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари, Tashkent City ҳудудида 27 октябрь куни сирдарёлик 20 ёшли Алишер Турдибоев тўққиз қаватли уйнинг саккизинчи қаватининг ташқи бўяш ишларини якунлаётган пайтида йиқилиб тушиб, ҳодиса жойида вафот этган эди. 

Шарҳлар