Му5
8

Ёш болага наркоз бериш зарарли эмасми? (Шифокорга савол беринг)

САЛОМАТЛИК 12.01.2020, 19:01
Теглар: шифокор, наркоз, савол
2457
Ёш болага наркоз бериш зарарли эмасми? (Шифокорга савол беринг)

Бугунги кунда ўз саломатлигига эътиборли инсонлар кўпайиб бораётгани қувонарли ҳолат. "Даракчи" газетасининг ҳар сонида "Шифокорга саволим бор" рукни остида мухлислардан келган саволларга мутахассис шифокорларнинг жавоблари бериб борилади. Газетанинг 2020 йилдаги 3-сонида "Наркознинг ёш болага зиёни йўқми?" "Оқ доғлар юқумлими?" "Қулоқ нега шанғиллайди?" "Тана ҳарорати паст бўлиши касаллик аломатими?" каби бир қатор саволларга шифокор терапевт Ёрқиной Тошпўлатова батафсил жавоб берди: 

"Наркоз одамнинг асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади дейишади. Шу тўғрими? Ҳозир кичик болаларда ҳам истисқо (водянка), чурра ва суннат амалиётлари наркоз остида қилинади. Бу уларнинг саломатлигига таъсир қилмайдими?”

Эксперт: Ёрқиной Тошпўлатова, терапевт

Абдулла, Тошкент тумани

–Агар наркоз бўлмаса жарроҳлик воситасида даволашнинг иложи бўлмаган бўларди. Бу айниқса болалар жарроҳлигида жуда муҳим. Дарҳақиқат, бугунги кунда болаларни операция қилишда нафақат мураккаб амалиётларда, балки кичик операцияларда, стоматологияда ва ҳатто диагностика жараёнида ҳам қўлланилмоқда. Бу маълум маънода асаб тизимида из қолдиради, албатта. Аммо наркозсиз кучли оғриқ таъсирида бола руҳияига бундан ҳам кўпроқ шикаст етиши мумкин. Бунда болада турғун невротик реакциялар ривожланиши хавфи бор. Масалан, кечаси қўрқиб уйғониш, пешоб тута олмаслик ва ҳ.к.

Наркоз тиббиёт аралашуви сифатида комплекс таъсир кўрсатади. Беморга наркоз амалиёт вақтида оғриқни сездирмаслик, сунъий нафас олдириш, мушакларни бўшаштириш, томир ичига томчи дорилар юбориш, кўп қон кетмаслигини назорат қилиш, амалиётдан кейинги дастлабки нохушликларни сезмасдан уйғониши учун берилади.

Ингаляцин, томирга юбориладиган, мушакка юбориладиган наркоз турлари мавжуд. Наркознинг турини танлаш ва қандай миқдорда берилишига анастезиолог шифокор жавоб беради. Агар у бемор касаллик тарихини ўрганиб, наркоз турини ва миқдорини тўғри танласа, наркоз берса бола организмига зиён етмайди. 

Бундан ташқари, барча тиббиёт воситалари дастлаб клиник текширувлардан ўтказилиб, кейин асоратсиз бўлса хавфсиз амалиётга татбиқ этилади. Ҳозирги замонавий наркоз воситаларининг муҳим жиҳати уларнинг ножўя таъсирлари камлигидир. Шу боис бир неча марта такрор қўлланганда ҳам сезилари хавф туғдирмайди.

Юқоридаги саволларнинг жавобини батафсил "Даракчи" газетасининг 2020 йил 3-сонида ўқишингиз мумкин. Шунингдек, агар шифокорларга саволларингиз бўлса, газетанинг "Шифокорга саволим бор" рукни эълон қилинган саҳифада телеграм ва телефон манзилимиз кўрсатилган. Сизни қизиқтирган саволларга мутахассис жавоблар газетанинг навбатдаги сонларида бериб борилади. Бунда савол берувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° переменная облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz