25

Эрон қўмондони Амир Али Ҳожизода Boeing 737-800 самолётини уриб туширганини тан олди

ДУНЁ 12.01.2020, 17:42
Теглар: Украина, Эрон, авиаҳалокат
1152
Эрон қўмондони Амир Али Ҳожизода Boeing 737-800 самолётини уриб туширганини тан олди

Эрон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими оператори Украинага тегишли Boeing 737-800 самолётини қандай уриб туширгани маълум қилинди. Бу ҳақда Лента.ру га ахбороти асосида Хабар.уз маълум қилди.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-коинот қўшинлари қўмондони Амир Али Ҳожизода томонидан хабар қилинишича, мудофаа тизими оператори Boeing 737-800 самолётини душман объекти сифатида қабул қилган ва уни уриб туширган. Ўша вақтда алоқа сифати жуда ёмон бўлгани боис «душман объекти ҳужумга ўтаётгани» ҳақида қўмондонликка хабар бериш имкони бўлмаган ва оператор зенит ракетасидан ўт очишга мустақил қарор қабул қилган.

Ҳожизоданинг таъкидлашича, операторда қарор қабул қилиш учун 5 сония вақт бўлган. Мана шу сониялар самолётдаги 176 кишининг ҳаётига зомин бўлган. «У нотўғри қарор қабул қилган ва ракетадан ўт очган», — дейди Ҳожизода.

Ҳожизоданинг таъкидлашича, Ироқдаги АҚШ объектларига ракета ҳужумни амалга ошириш вақтида авиақатновларни тўхтатиб туриш ҳақида Эрон ҳукуматига мурожаат қилинган. Бу қарор фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаган бўларди. Аммо бу мурожаат ҳукумат томонидан эътиборсиз қолдирилган.

Ҳожизода самолёт уриб туширилишида масъулиятни ўз зиммасига олди. Унинг таъкидлашича «авиаҳалокат ҳақида эшитганда ўлгиси келган».

Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳукумати 11 январда Украинага тегишли Boeing 737-800 самолёти тасодифан уриб туширилганини тан олган эди. Ҳалокат сабаби сифатида «инсон фактори» сабаб қилиб келтирилган.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф эса «АҚШ авантюраси сабабли юзага келган вазият туфайли хатога йўл қўйилганини» таъкидлаб ўтганди.

Украинага тегишли Boeing 737-800 самолёти 8 январда Теҳрон аэропортидан учиб кетгандан сўнг бир неча дақиқа ўтиб портлаган эди. Ҳалокатда 176 киши вафот этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° переменная облачность
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19