Му5
8

Қишда иммунитетни кўтаришга ёрдам берувчи ичимликлар

САЛОМАТЛИК 12.01.2020, 11:03
Теглар: қиш, иммунитет, ичимлик
3175
Қишда иммунитетни кўтаришга ёрдам берувчи ичимликлар

Кўпчилигимиз қиш ва куз мавсумида шамоллаб қолсак, иситмани тушириш, иммунитетни кўтариш мақсадида дарров дори ичишга ҳаракат қиламиз. Бироқ бундай пайтда табиий ичимликлар доридан кўра самаралироқ таъсир қилади. Хўш қандай ичимлкларни ичиш совуқ об-ҳавода саломатликни асрашга ёрдам беради?

Кўк чой

Aмерикалик кимёгарлар жамияти ўтказган тажриба кўк чой таркибидаги айрим моддалар организмда вируслар ривожланишининг олдини олишини, лютеин, зеаксантин ҳамда C, Е дарморндорилари кўз касалликларини самарали даволаши, кофеин еса терини қаришдан асрашини кўрсатди. Қадимги Шарқ ҳакимлари ҳам буни бир неча юз йиллар аввал қўлёзмаларида қайд этишган.

Қизилча шарбати

Қизилча шарбати C дармондориси ҳамда флавоноид – метаболитлар манбаи бўлиб, бу моддалар яллиғланишга қарши яхши курашчилар ҳисобланади. Ворчестер политехника институти олимларининг тадқиқотлари бу шарбат, ҳатто антибиотиклар билан ҳам даволаш қийин бўлган тилларанг стофилакоккнинг ривожланишига ҳалақит берар экан.  

Лимон шарбати  

Лимон шарбатининг ўзини ича олмайдиганлар унга озгина шакар, сув аралаштиришлари мумкин. Унинг таркибида терини замбуруғ ва экземалардан сақловчи, организмда иммунитетни кўтаришга хизмат қилувчи ишқор ва кислоталар даражасини меъёрлаштирувчи моддалар мавжуд.  

Лавлаги шарбати  

Лавлаги шарбати қон босимини туширишга, жисмоний фаолликни оширишга ёрдам беради. Aгар у олма ёки сабзи шарбати билан аралаштирилса, фойдалилиги янада ошади.  

Киви шарбати  

Кивидаги A, C, Е дармондорилари иммунитетни ошириш билан биргаликда организмни клетчатка ва калий билан таъминлайди.  

Брокколи шарбати

Брокколи карами бета-каротин, калсий, калий ҳамда Б1 ва C дармондориларига бойлигидан ташқари оқсилнинг ҳам макони. У танада остеоартрит пайдо бўлишининг олдини олади. Иллинойс университети олимларининг тавсиясига кўра брокколи суви помидор шарбати билан аралаштириб ичилса, простата саратонининг олдини ҳам олар экан.  

Сабзи шарбати  

Олимлар сабзининг кўз учун жуда ҳам фойдали маҳсулот эканлигини бир овоздан маъқуллашади. Ундаги оқсил, углевод, ёғ, бета-каротин, C, Б1 ва Б2 дармондорилари, темир, натрий ва фосфор иммунитетни кучайтириш билан биргаликда жигар ва ичакни ҳам турли касалликлардан ҳимоя қилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz