my5
25

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун Хитойга қарши майдонга тушади

СПОРТ 12.01.2020, 10:27
Теглар: олимпия, футбол, Хитой
929
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун Хитойга қарши майдонга тушади

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида иккинчи тур учрашувини ўтказади. Ушбу турда вакилларимиз хитойлик тенгқурларига қарши майдонга чиқишади. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.

Эътиборлиси, терма жамоамиз иштирокидаги мазкур учрашувни ҳам қатарлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Сонгхла шаҳридаги сўнгги ўйинимизга Абдулраҳмон Ал-Жассим бош ҳакам қилиб белгиланган.

U-23 Осиё чемпионати. Таиланд.
«С» гуруҳи, 2-тур. 12 январь

Бош ҳакам: Абдулраҳмон Ал-Жассим (Қатар)

Хитой – Ўзбекистон

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади. 

Дастлабки турда Любинко Друлович шогирдлари Эрон терма жамоасига қарши 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этишган эди. Хитойликлар эса Жанубий Кореяга 0:1 ҳисобида имкониятни бой . 

Мазкур бахсда вакилларимизга чиройли ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10207.69
USD -2.7
11896.04
EUR 229.65
142.37
RUB 0.26