my5
25

Бахтсиз воқеа: Футболчи акулаларга ем бўлди

СПОРТ 11.01.2020, 18:16
1639
Бахтсиз воқеа: Футболчи акулаларга ем бўлди

АҚШнинг "Гастинг Бронкос" клуби футболчиси Эрик Биригитти Автралиядаги таътил вақтида фожиали ўлим топди. Бу ҳақда El Caso  хабар бермоқда.

21 ёшли германиялик футболчи қояли соҳилда сайр қилиб юрган вақтда кутилмаганда сирпаниб, сувга тушиб кетади. Дэнгиз тўлқинлари уни шу заҳотиёқ оқизиб кетган.

Футболчининг дўстлари унга ёрдам беришга уринади, бироқ ҳаракатлар самара бермайди. Воқеа жойига полиция ва қутқарув хизмати етиб келади. Тунга бориб денгиздан футболчининг тана қисмлари топилган.

Дастлабки маълумотларга асосан, Биригиттига очиқ денгизда акулалар ҳужум қилган. Бироқ у вақтда футболчи тирик ҳолатда бўлгани ёки жони узилгани ҳақида маълумот йўқ.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10207.69
USD -2.7
11896.04
EUR 229.65
142.37
RUB 0.26