Му5
3

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини саводсизликда айблаб, масхара қилди (Видео)

ЖАМИЯТ 10.01.2020, 12:01
Теглар: Видео
1610
Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини саводсизликда айблаб, масхара қилди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда "Саводсиз Қашқадарё ГАИлари..." сарлавҳали видео тарқалган эди.

Мазкур ҳолатга Қашқадарё вилоят ИИБ ойдинлик киритди.

2020 йил 08 январь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 1-ЙПХ отряди командири томонидан тасдиқланган кунлик хизмат тақсимотига асосан, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ходисаларини олдини олиш ва қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида Ғузор тумани бўйлаб ҳаракатда хизматга жалб қилинган 1-ЙПХ отряди 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори катта сержант А.Мейлиев 2020 йил 08 январ куни соат 17:20 ларда Ғузор тумани худудидан утувчи А-380 автомобиль йўли, Ғузор тумани ЙПХ маскани рўпарасида хизмат ўтаб турган вақтида Қарши шаҳар томондан Ғузор туман томонга ҳаракатланиб келаётган “Спарк” русумли 70 Y 033 КA давлат рақам белгили автомашинаси ҳайдовчисининг ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатган. Ҳайдовчига ўзини таништириб, ҳужжатларини текшириш давомида автомашинанинг ишлаб чиқарилган корхона томонидан назарда тутилмаган фаралар ўрнатганлиги, бу эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7,3 бандида жавобгарликни келтириб чиқаришини айтганида ҳайдовчи ЙПХ инспекторига нотўғри гапираётганлигини асослаб берган. Шунда ЙПХ инспектори ўзини адашганлигини айтиб  “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7,2 бандида назарда тутилган қоидабузарликни содир этганлигини таъкидлаган. Ҳайдовчи ЙПХ инспекторига 7,2-бандида бошқа қоидабузарлик учун жавобгарлик белгиланганлигини таъкидлаган. Ҳайдовчи М.Музаффаров ЙПХ инспекторининг билим савияси пастлигини билганидан сўнг уни масҳара қилишга ҳаракат қилган. Шунда М.Музаффаровнинг автомашинасида бўлган 2 нафар фуқаролар бўлаётган жараённи видеотасвирга олиш учун автомашинадан тушиб қўл телефонидан видеотасвирга олаётган вақтида Ғузор туманида яшовчи фуқаролар билан ўзаро тортишиб қолишган.

Катта сержант А.Мейлиев томонидан тўхтатилган “Спарк” русумли  70 Y 033 КA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчисининг олдига сафдор С.Мансуров бориб ҳайдовчига товуш чиқарувчи сигналларини ўрнатганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3 илова 7,8-банди яъни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 127-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиб юрганлигини айтган ва катта сержант А.Мейлиевга фуқаро М.Музаффаровга нисбатан содир этган қоидабузарлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштириш кераклигини маълум қилган. Катта сержант А.Мейлиев фуқаро М.Музаффаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 127-моддасида яъни “Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларда фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш”,-деб кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун UZ-19 серияли 70-274856-рақамли маъмурий баённома расмийлаштириб автомашинани вақтинча сақлаш жарима майдонига юбориш мақсадида эвакуваторга ортмоқчи бўлганида, ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, автомашинасини автомобиль йўлининг қарама-қарши томонга ҳаракатлантириб қочиб кетган. Ҳайдовчи бу ҳатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси ва 1285-моддаси 2-қисмида назарда тутилган қоидабузарликларни содир этган. Фуқаро М.Музаффаровнинг транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва ҳайдовчилик гувоҳномасининг талони катта сержант А.Мейлиевни қўлида қолиб кетган. 

Шундан кейин фуқаро М.Музаффаров қўл телефонига олган видеотасвирни ижтимоий тармоқнинг “You-Tube” сайтининг “Bahodir Brat” каналига “Саводсиз қашқадарёлик ГАИлар” сарлавҳаси билан тарқатиб юборган. 

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Наманганда фуқаро 74 минг сўм учун икки кишини ўлдирди (Видео)

17.01.2020, 15:39

Наманган вилоятининг Поп туманида мудҳиш қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Севимли" телеканалининг "Zamon" ахборот-таҳлилий кўрсатувида маълум қилинди.Хўранда овқатланиш шахобчасининг хўжайинлари бўлган эр ва хотинни пичоқлаб...
"Фарҳод" бозорида катта жанжал бўлди (Видео)

17.01.2020, 15:23

Тошкент шаҳрининг энг гавжум бозорларидан бири ҳисобланган "Фарҳод" бозорида катта жанжал бўлди. Бу воқеа акс этган видео Human.uz ахборот порталида эълон қилинди.–Мен ташқаридаги "навес"нинг иккинчи...
Алишер Навоийнинг тириклик вақтида кўчирган 20 та қўлёзмаси топилди (Видео)

17.01.2020, 15:08

Халқимизнинг бой тарихи ва маданиятининг ажралмас бир қисмини ташкил этувчи қадимий қўлёзмалар, санъат асарлари, осори атиқаларни илмий тадқиқ этиш, уларни жамлаш, келажак авлодни бебаҳо қадриятларимиз...
Қинғир ишнинг қийиғи етти йилдан кейин чиқди (Видео)

16.01.2020, 15:06

2013 йилда Тошкент шаҳрида 2 номаълум шахс машина ўғирлаш учун одам ўлдирган. Бу ҳақда "Zamon" кўрсатувида маълум қилинди.-Фарзанд доғи ёмон экан, – дейди кўзлари ёшга...