Му5
4

Осиё чемпионати дуранг билан бошланди

СПОРТ 09.01.2020, 17:37
373
Осиё чемпионати дуранг билан бошланди

Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионати илк ўйинини олимпия терма жамоамиз эронлик тенгдошларига қарши ўтказди.

Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “С” гуруҳида Эрон, Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари билан рақобатлашмоқда.

Сонгхла шаҳрида жойлашган “Тинсуланон” стадионида ўтказилган мазкур ўйинда футболчиларимиз 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувда футболчимиз Исломжон Қобилов 40-дақиқада 11 метрлик жарима тўпидан унумли фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада эронлик Ризо Деҳқони ҳисобни тенглаштирди. 

Шу тариқа, илк учрашувда 1 очкога эга бўлган Любинко Друлович шогирдлари гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинини 12 январь куни, Хитой олимпия термасига қарши ўтказади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz