Му5
3

Термизда калтакланган ҳамшира: "Сўкишарди, ҳақорат қилишарди, лекин уришмаганди" (Видео)

ЖАМИЯТ 09.01.2020, 16:34
Теглар: Видео
1184
Термизда калтакланган ҳамшира: "Сўкишарди, ҳақорат қилишарди, лекин уришмаганди" (Видео)

ИлгариТермиз шаҳар болалар шифохонасига бемор болани олиб келган аёл "тез ҳаракат қилиб, тиббий ёрдам кўрсатмаяпсан", деб ҳамширани дўппослагани ҳақида хабар берган эдик. «Янги давр» кўрсатуви ижодкорлари Термиздаги болалар шифохонасида 5 январь  куни бемор боланинг бувиси томонидан калтакланган ҳамшира ҳамда унинг ҳамкасблари билан суҳбатлашди.

«Бемор келди, ҳамшира уни кўриб, тана ҳароратини ўлчаб, менинг олдимга киритмоқчи бўлганида боланинг бувиси келиб ҳамширани ҳақорат қила бошлади. Бу ҳам етмагандек уриб кетди. Ҳамшира йиқилиб тушди. Биз уларни ажратишга уриндик. Лекин аёл гапимизга қулоқ ҳам солмади, буёқда бола ҳам қолиб кетди», — дейди шифокор Норқувват Тошпўлатов.

Қайд этилишича, айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Боланинг иссиғини ўлчасам 38,5 экан. Отаси кўтариб турган эди. Момосига қараб, болани сиз олинг, орқамдан юринг, шамча қўйиб, иссиғини туширайлик, дедим. Шундан кейин боланинг бувиси менга ташланиб кетди. Роса урди, таёқ есам ҳам жойимдан турдим, боласига биринчи ёрдам кўрсатдим.

Бундай ҳурматсизликка аввал ҳеч ҳам дуч келмаганман. Сўкишарди, ҳақорат қилишарди, лекин таёқ емагандим. Уларнинг кирганига беш дақиқа ҳам бўлмаганди. Ичкарида иккита оғир касал бор  эди», — дейди жабрланувчи ҳамшира Сабоҳат Бўриева.

Шарҳлар

Наманганда фуқаро 74 минг сўм учун икки кишини ўлдирди (Видео)

17.01.2020, 15:39

Наманган вилоятининг Поп туманида мудҳиш қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Севимли" телеканалининг "Zamon" ахборот-таҳлилий кўрсатувида маълум қилинди.Хўранда овқатланиш шахобчасининг хўжайинлари бўлган эр ва хотинни пичоқлаб...
"Фарҳод" бозорида катта жанжал бўлди (Видео)

17.01.2020, 15:23

Тошкент шаҳрининг энг гавжум бозорларидан бири ҳисобланган "Фарҳод" бозорида катта жанжал бўлди. Бу воқеа акс этган видео Human.uz ахборот порталида эълон қилинди.–Мен ташқаридаги "навес"нинг иккинчи...
Алишер Навоийнинг тириклик вақтида кўчирган 20 та қўлёзмаси топилди (Видео)

17.01.2020, 15:08

Халқимизнинг бой тарихи ва маданиятининг ажралмас бир қисмини ташкил этувчи қадимий қўлёзмалар, санъат асарлари, осори атиқаларни илмий тадқиқ этиш, уларни жамлаш, келажак авлодни бебаҳо қадриятларимиз...
Қинғир ишнинг қийиғи етти йилдан кейин чиқди (Видео)

16.01.2020, 15:06

2013 йилда Тошкент шаҳрида 2 номаълум шахс машина ўғирлаш учун одам ўлдирган. Бу ҳақда "Zamon" кўрсатувида маълум қилинди.-Фарзанд доғи ёмон экан, – дейди кўзлари ёшга...