my5
25

Афсона футбол билан хайрлашди

СПОРТ 07.01.2020, 15:51
1265
Афсона футбол билан хайрлашди

Де Росси Италия терма жамоасини тарк этиб, спорт билан хайрлашди. У бу ҳақида матбуот анжуманида айтган.

Де Росси:

— Гап жароҳатда ёки бошқа жиддий муаммода эмас, мен шунчаки оилам бағрига қайтишни истайман. Мен қизимни соғиндим, у эса мени. Мен қаътий қарорга келдим ва бу охиргиси. Барча мени қолишни истади, бу ерда кўпроқ вақтимни ўтказишни таклиф қилишди, лекин қарор қабул қилиниб бўлинди. Мен бу ерда юрагимнинг бир қисмини қолдириб кетяпман, мен қисқа вақт ичида “Бомбонера”да ўйнаш қандай эканлигини ва “Бока” кийиниш хонасидаги муҳитни ҳис қилишга муяссар бўлдим, бу улкан тажриба. Мени бу ерда акадек қабул қилишди ва мен буни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман. Мен “Бока”ни ўйинларини томоша қилишга сўз бераман ва албатта яна қайтаман. Бу қарорни октябрь ойида қабул қилган эдим, лекин мен бу ерга ҳурмат юзасидан қайтиб бу хабарни шахсан эълон қилишни хоҳладим. Мен бу билан биргаликда футболчилик фаолиятимни ҳам якунлайман, лекин албатта футбол соҳасида ишлашда давом этаман.

Эслатиб ўтамиз:

Де Росси Италия терма жамоаси билан 2006 йил жаҳон чемпиони бўлган ва “Рома” сафида икки маротаба Италия кубоги ва Суперкубокни қўлга киритган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91