Му5
4

U-23 Осиё чемпионати старт олишига 2 кун қолди

СПОРТ 06.01.2020, 11:09
892
U-23 Осиё чемпионати старт олишига 2 кун қолди

U-23 Осиё чемпионати старт олишига 2 кун қолди, деб ёзади Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси расмий канали.

Қитъа чемпионати учрашувларини тўлиқ форматда “Спорт” телеканалида томоша қилиш мумкин. 

Қитъа чемпионатига муносиб тайёргарлик олиб борган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мусобақа доирасидаги илк ўйинини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига етиб келган ва илк ўйин – Эронга қарши учрашувга ҳозирлик кўрмоқда. 

ОФК Медиа бўлими вакиллари терма жамоамиз жойлашган “BP Samila Hotel” меҳмонхонасига ташриф буюришди ва терма жамоамиз етакчиларидан бири – Ҳожиакбар Алижонов билан чемпионат олдидан суҳбат қуришди.

Маълму бўлишича, терма жамоа турнирга яхши тайёргарлик олиб борган. Иқлимга кўникишда ортиқча муаммо бўлмайди. Сабаби қишги йиғинлар иссиқ мамлакатларда олиб борилган. Қолаверса, Таиландга ҳам бироз эртароқ борилган. 

Терма жамоамиз 2018 йилда U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиққан эди. Эндиги мақсад – ўша муваффақиятни такрорлаш ва Олимпиада ўйинларига йўл олиш. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz