Му5
8

Аччиқ қалампир умрни узайтиради

САЛОМАТЛИК 05.01.2020, 14:55
Теглар: қалампир, фойдаси
3657
Аччиқ қалампир умрни узайтиради

Италиядаги Ўрта ер денгизи неврология институти олимларининг тадқиқотларида аниқланишича, аччиқ қалампир инсон организми учун жуда фойдали. Талқиқотчилар таъкидлашича ушбу маҳсулот уни тез-тез истеъмол қилувчиларнинг умрини узайтиришга хизмат қилади ва эрта ўлимнинг умумий хавфини 23 фоизга камайтиради. Бу ҳақда Аналитика.нет сайти хабар берди.

Қалампирнинг ҳимоя хусусияти уни ҳафтасига 3-4 марта истеъмол қилганда юзага чиқади.

Тадқиқотда жами 22 811 нафар киши қатнашди. Уларнинг саломатлиги мутахассислар томонидан саккиз йил мобайнида кузатиб борилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, қизил қалампирни мунтазам истеъмол қилиш (ҳафтасига 3-4 маротаба ёки ундан кўп) юрак хуружи хавфини 40 фоизга қадар камайишига сабаб бўлар экан. Мияда қон айланиши билан боғлиқ ўлим ҳолатлари эса янада камайиши аниқланган. Энг муҳими, қалампир истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, у таом танламайди, бу маҳсулотни хоҳлаган таомга қўшиб тановул қилиш мумкин.

Олимлар қизил, аччиқ қалампирнинг биокимёвий механизмларини аниқлаш мақсадида унинг устида олиб борилаётган тадқиқотларни давом эттиришмоқчи. Аниқланишича, қалампир таркибида мавжуд моддалар ҳужайралар митохондриясига таъсир қилиш орқали зарарли ҳужайралар, гижжа ва саратон таначалари нобуд бўлишига ўз ҳиссасини қўшади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz