Му5
8

Россия конидаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз жасади Ўзбекистонга қайтарилди.

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 11:03
Теглар: Ёнғин, Россия, жасад, ўзбек, кон
709
Россия конидаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз жасади Ўзбекистонга қайтарилди.

Хабарингиз бор, Россиядаги конда содир бўлган ёнғинда ўзбеклар ҳам ҳалок бўлгани хабар берилган эди. ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг жасадлари Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича маълумот берди. 

Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 8 декабрь куни Ямало-Ненетск автоном округи Тазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этган 3 нафар Ўзбекистон фуқароларининг шахсини аниқлаш билан боғлиқ барча процессуал жараёнлар, консуллик-ҳуқуқий масалалар ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди. Ҳамюртларимизнинг жасадларини 24 декабрь куни Ўзбекистонга юбориш режалаштирилди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмен вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненетск автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.

Шарҳлар

Сурхондарёда 7-синф ўқувчиси уни мазах қилган синфдошини дарёга чўктириб ўлдирди

21.12.2019, 10:14

Сурхондарё дарёсининг Қумқўрғон тумани “Хўжамулки” маҳалласи ёнидан оқиб ўтувчи қисмида мактаб ўқувчиси жасади топилди. Ушбу ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти ХТБ тафсилотларни маълум қилди.Аниқланишича, 2019 йил...
Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Россияда ушланди

21.12.2019, 09:50

Вобкент туманида қидирувда бўлган шахс Владивостокда ушланди, дея маълум қилди Бухоро вилояти ИИБ.Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 05.03.2015 йилда қидирув...
Оқтўбеда музлаган автобусдан қутқарилган 50 нафар ўзбек бўйича ТИВ маълумот берди

18.12.2019, 14:16

Аввалроқ, Қозоғистонннинг Оқтўбе(Актюбинск) вилояти ҳудудидан ўтган Самара-Чимкент автомобиль йўлида 50 нафар ўзбек музлаб қолган автобусдан қутқариб қолингани ҳақида хабар берган эдик.Ушбу воқеа бўйича ТИВ ахборот берди.Унга...
Андижонда наряддаги посбонлар ёнаётган уйда билмай ухлаб ётганларни қутқариб олди

16.12.2019, 13:37

Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ЖТСБ баталь­они ходимлари, сафдорлар Муҳаммаджон Азимов ва Санъатбек Тожибоев пиёда патруль наряди таркибида хизмат олиб бораётганида тунги соат 2.00 бўлиб...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° переменная облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz