Юлдуз Усмонова нега Гулнора Каримовани ўғри дея таърифлади

ШОУ-БИЗНЕС 16.12.2019, 12:43
13342
Юлдуз Усмонова нега Гулнора Каримовани ўғри дея таърифлади

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Дарё» интернет-нашри учун интервью берди.

Cуҳбат давомида у Гулнора Каримова ҳақида куйлаган «Гулисан» қўшиғи буюртма бўлгани, ўша вақтларда бошидан нималар ўтгани ҳақида гапириб берди.

Юлдуз Усмонова:

— «Гулисан» қўшиғини буюртма қилинган қўшиқ деганман. Майли, мени ёлғончига чиқаринглар, лекин, менинг мусиқачиларим ҳали ўлгани йўқ, ўшандан кейин Америкага кетиб қолганлари бор. Бу ерда ишлаётганлари бор, бемалол сўраб кўришингиз мумкин. Зокир акани «Афғон» студиясида ёзганмиз. Қандай бўлганини ана ўшалардан сўрасангиз айтишади. Буюртма қилинган қўшиқ эди. Ижро этиш мажбуриятимиз бор эди. Мен ўша пайтда бир нарса дейишим мумкин эдими, бу ерда қизим, невараларим бор эди. Нима ҳам дея олардим. Кейин юртдан чиқариб юборишган, ҳамма нарсамни ташлаб кетдим. Ким туриб бера олди? Валломати ҳам ўша пайтларда индамай ўтирди-ку. Нега фақат мени гапираверишади? Ўша пайтда каллам кетишини пойлашганмиди? Нима қилишим керак эди?!

… Ўлмай қолганимга Худога шукр. Мен нималарни яшаб ўтмадим. Ҳаммага гапириш осон. Осон тутганни бошига солсин, бошига солсинда кўрсин.  Гулнорадан аламим йўқ, унинг мард тарафлари ҳам бор эди. Ўзи еса ҳам бировга едирмас эди, ўзи чақса ҳам бировга чақдирмас эди. Шу одатлари бор эди, қўлдан келганича. Лекин, давлат бюджетини ўмариб қўйишди-да... Мен у ҳақда гапирган бўлсам, билганимни гапирдим. Уни ҳақорот қилганим йўқ. Халқни пулини қайтариб бер, бола-чақанг билан бемалол яша.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси