СЎГАЛ қандай даволанади?

САЛОМАТЛИК 15.12.2019, 20:22
Теглар: сўгал, папиллома
4459
СЎГАЛ қандай даволанади?

Сайтимиз мухлислари орасида шифокорларга савол йўлловчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Биз малакали тиббиёт ходимлари, шифокорлар билан ҳамкорликда уларнинг саволларига жавоб бериб борамиз. Шулар ичида оёқ парвариши, ундаги сўгаллар, товондаги сўгални қандай йўқотиш мавзусидаги саволлар ҳам бор. Ушбу саволларга терапевт Гулбаҳор Қодирова қуйидагича жавоб берди:

Оёқ кафти тагидаги сўгаллар хавфсиз ҳисобланади. Уларни одамдаги папиллома вируси келтириб чиқаради.Сўгал иммунитет заифлашиши, организмнинг ҳимоя тизими кучсизланиши натижасида қўл ва тананинг бошқа соҳаларида пайдо бўлади. Папиллома вируси бемор одамдан тўғридан-тўғри контакт усулида юқади. Айрим ҳолларда ҳаммом, сауна ва бассейнда, умумий фойдаланиладиган буюмлардан юқиши мумкин.

Оёқ тагидаги сўгаллар, кўп ҳолларда, товонда, бармоқлар ёстиқчасида пайдо бўлади. Улар ўз-ўзидан йўқолиб кетади, баъзан эса йиллаб сақланади. Одатда, сўгал оғриқсиз бўлиб, ҳеч бир муаммо келтириб чиқармайди. Аммо ҳажми катталашиб, шишса ва юрганда ноқулайлик туғдирса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Сўгал жарроҳлик усулида олиб ташланади ёки кислота ёрдамида куйдирилади. Сўгалларни сиқиш, кавлаш, шилиш асло мумкин эмас. Сўгалнинг олдини олиш учун бировнинг пойабзали ва пайпоқларидан фойдаланмаслик тавсия этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси