28

Битта линзаси тушиб қолган машҳур кўзойнак 183 минг долларга сотилди

ДУНЁ 15.12.2019, 14:41
Теглар: линза, доллар
878
Битта линзаси тушиб қолган машҳур кўзойнак 183 минг долларга сотилди

Буюк британиялик қўшиқчи, афсонавий The Beatles гуруҳи асосчиларидан бири Жон Леннонинг думалоқ кўзли кўзойнаги кимошди савдосида 137,5 фунт стерлинг (қарийб 183 минг доллар)га сотилди. Бу ҳақда Sothebyʼs аукцион уйига асосланиб xs.uz маълум қилди.

Кўзойнакни сотувга The Beatles гуруҳининг собиқ барабанчиси бўлган Ринго Старнинг ҳайдовчиси Алан Херринг қўйган. Унинг янги эгаси ким эканлиги маълум қилинмаган.

Лот изоҳида ёзилишича, Леннон ушбу кўзойнакни 1966 йилда Ричард Лестернинг “Мен урушда қандай енгдим“ фильмида роль ижро этишга тайёрланаётган пайтда олган. Херрингга эса у икки ўтиб келиб тушган. Гап шундаки, мусиқачи уни автомобиль ўриндиғига ташлаб кетган.

Ҳайдовчи линзалардан бири гардишидан тушиб қолганини кўриб қолган. У эгасига кўзойнакни таъмирлаб беришни таклиф этганда, Леннон бу шунчаки образ учун керак бўлганини айтиб, уни олмаган. “Мен эса уни Жон қандай қолдирган бўлса шундай сақладим“ дея ҳайдовчи сўзларини келтиради кимошди уйи.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° переменная облачность
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19