28

Фарғона ҳокими блогернинг "жанозасини ўқиш"ни буюрганмиди?

ЖАМИЯТ 15.12.2019, 12:17
Теглар: блогер, Фарғона ҳокими, жаноза
1873
Фарғона ҳокими блогернинг "жанозасини ўқиш"ни буюрганмиди?

“Озодлик” Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудиоматериални эълон қилди. Манбанинг ёзишича, 2 декабр куни ўтказилган селектор йиғилишида Қувада газ йўқлигига норозилик билдириб, автомобил йўлини тўсиш воқеасини ижтимоий тармоққа қўйган шахснинг “жанозаси ўқилмагани” учун Қува тумани ҳокимини тергаган.

Қирқ етти сониялик аудиоёзувда Шуҳрат Ғаниев ноябр ойининг охирида Қувада газ йўқлигидан автомобиль йўлини тўсган одамларни видеога олган шахснининг “жанозаси” нега ўқилмаганини туман ҳокими Равшан Қурбоновдан сўраган:

-Мана кеча, Қувада, қарзни тўлаб қўйишни ўрнига нима бўляпти, Қувада? Ким экан ўша, телефонда гапирган, ўша кўчага чиқволиб мошиналар ўтяпти мана ҳозир... А, оооов туман ҳокими?

Қува тумани ҳокими: - Саломалейкум.

Шуҳрат Ғаниев: - Саломалейкум. Қани ўша?

Қува тумани ҳокими: - Шуҳрат Мадаминович, аниқлаштир деганингизга, аниқлаштириш....

Шуҳрат Ғаниев: - Аниқлаштириш керак эмас, қачон ўқилади унинг жанозаси?

Қува тумани ҳокими: - Чорасини кўрдик...

Шуҳрат Ғаниев: - Чора кўриш эмас бу оғайни, жанозаси ўқилса, кейин ҳисоб энди уни.

Қува тумани ҳокими: - Тушунарли...

Шуҳрат Ғаниев: - Нима деганинг у тушунарли.

Қува тумани ҳокими: - Мана режа туздик ҳозир бошланди...

Шуҳрат Ғаниев: - Каттахолангикига бошландими? А? Аммангни сумалаги бошландими? Ҳосил байрамидан маҳрум бўлдинг, тамом”, деган диологни илова қилади манба.

"Озодлик" мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимининг матбуот хизмати бошлиғи Муҳаммаджон Обидов фикри билан қизиққан. Муҳаммаджон Обидов ёзув ишончга сазовор эмас, деб топган:

"Биринчидан, аудиоёзув монтаж қилинганга ўхшайди. Сўзлар аниқ эмас. Узуқ юлуқ бир-бирига улангани шундоқ билиниб турибди. Бундай ёзув ишончга сазовор эмас.

Иккинчидан, ҳосил байрамидан хеч ким маҳрум қилинган эмас. Вилоятнинг барча туманлари, жумладан қуваликлар хам иштирок этганлар.

Учинчидан, бу аслида кимнинг овози, бу ҳам мунозарали.

Тўртинчидан, ҳатто бу етказувчининг манфаати йўлида қайта монтаж қилинган ёзув бўлса-да, у ички, тор доирада ўтган йиғилишдаги ҳокимлик тизими ходимларига нисбатан айтилган бўлиши керак.

Ва ниҳоят, "Озодлик" воқеадан 15 кун ўтгач Фарғона вилояти ҳокимига нисбатан адоватли туҳмат халтасини қоқиштиришидан мақсади не, бизнингча, бошқа мавзу тополмаганидан, деб ҳисоблаймиз", деб жавоб ёзган М.Обидов.

Айтиш керакки, қисқа аудиоёзувда бу фикрлар айнан кимга нисбатан айтилаётгани англашилмайди.

Шарҳлар

Шуҳрат Ғаниев қайси блогерни мунтазам кузатиб боришини айтди

16.12.2019, 17:31

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.Вилоят раҳбари ижтимоий...
Расмий: “Озодлик” Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга нисбатан навбатдаги туҳматини эълон қилган”

16.12.2019, 13:56

Аввал хабар берганимиздек, “Озодлик” Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудио остида “Фарғона ҳокими блогернинг “жанозасини ўқиш” ни буюрди” сарлавҳали материални эълон қилган эди.Икки кундирки...
Китобда блогер ижтимоий тармоқларда “видео”ларини тарқатиш билан қўрқитиб, “соққа” қилаётганда қўлга тушди

16.12.2019, 10:32

 Қашқадарё вилояти Китоб тумани, “Бирлик” МФЙ, “Қалмоқ” қишлоғида яшовчи яшовчи фуқаро Ш.А ўғли ДХХ Қашқадарё вилояти Китоб тумани бўлинмаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб,...
Самарқанд блогернинг танқидидан сўнг "ер юзининг сайқали"га айланди

12.12.2019, 19:49

Бугун блогер Шокиржонов ижтимоий тармоқдаги канали орқали “хатони топинг” рукни остида сурат эълон қилди. Унда марказий кўчадаги устунга илингган баннерда катта ҳарфлар билан “Самарқанд эр...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° переменная облачность
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19