Му5
13

Ўқувчилари 40 та олтин олган спорт мактаби таъмирлаб берилди

СПОРТ 13.12.2019, 19:16
Теглар: спорт, мактаб
1296
Ўқувчилари 40 та олтин олган спорт мактаби таъмирлаб берилди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди.

Мактаб қурилиши учун маҳаллий бюджетдан 9 миллиард 618,5 миллион сўм маблағ ажратилиб, “Жайҳун иншоот қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан сифатли битказилди. Замонавий югуриш, футбол, волейбол майдончалари, кийиниш, ювиниш хоналари тарбияланувчилар хизматида. Мураббийларга ҳам барча шароит яратилган.

– Бу ерда 1 минг 500 дан зиёд ўғил-қиз спортнинг 16 тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда, – дейди ушбу муассаса директори, халқаро тоифадаги спорт устаси Рустам Казаков. – Жорий йилнинг ўтган даврида спортчиларимиз жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирларда, Осиё, Ўзбекистон чемпионатларида жами 40 олтин, 39 кумуш ва 49 бронза медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Иштирокчилар спорт мактабида тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° ясно
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz