my5
25

"Болалар" гуруҳи собиқ солисти, собиқ Сурхондарё вилояти ҳокими оғир аҳволда Москвага олиб кетилганига ойдинлик киритилди

ЖАМИЯТ 13.12.2019, 12:21
2985
"Болалар" гуруҳи собиқ  солисти, собиқ Сурхондарё вилояти ҳокими оғир аҳволда Москвага олиб кетилганига ойдинлик киритилди

"Болалар" гуруҳи солисти, собиқ Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов юрак касаллиги сабаб Москвага олиб кетилгани хабар қилинди

Ижтимоий тармоқларда ушбу хабар эълон қилинганидан сўнг кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аммо маълумотлар хато бўлиб чиқди.

“7News.uz”мухбири билан телефон орқали суҳбатлашган Баҳодир Пўлатов ошқозондаги муаммо сабабли ростдан жуда оғир аҳволда қолгани ва бунинг учун Москвага боргани ва у ерда жарроҳлик амалиёти ўтказилганини таъкидлаган.

Лекин, бу воқеа аввалроқ бўлганини ҳамда айни пайтда Тошкентда ўз уйида, оиласи даврасида экани, аҳволи эса анча яхши эканлигини билдирди.

Ўз навбатида у тез кунларда соғлигини тўла тиклаб олиши ҳақида ҳам айтиб ўтди. Биз ҳам унга соғлик тилаб қоламиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91