28

1-хоккей байрами қандай ўтди?

СПОРТ 09.12.2019, 10:33
1105
1-хоккей байрами қандай ўтди?

7-октябрь куни муҳташам Ҳумо Aрена саройида янги жамоанинг тақдимоти ва биринчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди, унда МВСК ва Ҳумо фахрийлар гуруҳида иштирок этишди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Хоккей федерацияси ва "Ҳумо Aрена" кўп функцияли муз саройи томонидан ташкил этилди. Aренада ажойиб ҳарбий ансамбл ва мамлакатнинг ёш конкурсчилари давралар оралиғида чиқиш қилишди.

Учрашувда ҳисобни Латвия терма жамоаси сафида юздан ортиқ ўйин ўтказган ва A гуруҳидаги 9 та жаҳон чемпионатида ўйнаган Нормундс Сейс очди. Владислав Киселев - 1:1, бу ҳисоб билан биринчи тайм якунланди. Иккинчи бўлимда мухлисларни хурсанд қилган голлар кўп бўлди. Муз устида "Ҳумо" бош мураббийи, ўтмишнинг зўр ҳимоячиси Олег Микулчик, ҳақиқий канадалик мутахассислар каби дубулғасиз ўйнаган. Унинг ҳамкасби, "Ҳумо" дарвозабонларининг мураббийи Борис Тортунов "оқ" дарвозани ишончли ҳимоя қилди. Умумий ҳисоб 5:5 билан дўстлик ғалаба қозонди. Фестивалда нафақат хоккейчилар ва мухлислар, балки 21-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳам томошабин сифатида иштирок этишди. Учрашувдан олдин уларга "Ҳумо" жамоаси фахрийлари томонидан совғалар тақдим этилди. Анжуманда "Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин, Меҳрибонлик уйи директори Умида Маманова қизғин нутқ сўзлаб, ЎХФ бош котиби Шукур Каримов байрамни якунладилар. Шундай қилиб, ЎХФ ёш хоккейчиларни Конституция куни билан табриклади. Хуллас, байрам байрамдек ўтди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19