Му5
8

Ўзбекистонда БМТнинг ОИВ/ОИТС дастури (ЮНЭЙДС) ваколатхонаси очилди

САЛОМАТЛИК 06.12.2019, 17:06
2085
Ўзбекистонда БМТнинг ОИВ/ОИТС дастури (ЮНЭЙДС) ваколатхонаси очилди

Мамлакатимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури (ЮНЭЙДС)нинг ваколатхонаси очилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Маълумки, ОИВ инфекция инсон саломатлиги ва жамият келажагига жиддий таъсир этаётган глобал тиббий-ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда бу касаллик тарқалишининг олдини олиш, аҳоли, айниқса, ёшлар саломатлигини муҳофазалаш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бй йўналишдаги ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари яратилган.

Ўзбекистон бу борада халқаро миқёсда амалга оширилаётган “90-90-90” мақсадли дастури орқали зиммага олинган халқаро мажбуриятларни бажаришга ҳам устувор аҳамият қаратмоқда. Бу йўналишда давлат, жамоат, халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида бир қатор дастур ва лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаяпти.

Юртимизда ЮНЭЙДС халқаро ташкилотининг ваколатхонаси очилиши бу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларни кенгайтириш, ОИВ билан боғлиқ янги ҳолатларни камайтириш, тиббий текширув ишлари сифатини ошириш, беморларнинг даволаниш имкониятларини янада яхшилаш ва албатта, жамиятда ОИВ инфекция билан яшаётган беморларга нисбатан бағрикенглик ва ғамхўрликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда ОИВ билан 42000 дан ортиқ инсон яшаб келмоқда ва улардан 28000 нафари антиретровирус даво олмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz