Му5
13

Ўзбекистон U-19 терма жамоасига Темур Кападзе бош мураббий этиб тайинланди

СПОРТ 05.12.2019, 11:28
708
Ўзбекистон U-19 терма жамоасига Темур Кападзе бош мураббий этиб тайинланди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига мураббийлик соҳасида ўз маҳоратини ошириб келаётган яқин ўтмишнинг етук футболчиларидан бири – Темур Кападзе устозлик қилади. Бу ҳақда ЎФА маълум қилди.

Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 терма жамоасини келаси йилнинг 14–31 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига тайёрлайди.

Ёшларимизнинг ушбу чемпионатгача бўлган тайёргарлик режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра U-19 термаси тайёргарлик жараёни санаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунлари доирасидаги тақвими билан бир вақтга тўғри келмайди. Шу сабабли, Темур Кападзе миллий жамоада ҳам бош мураббий ёрдамчиси сифатидаги фаолиятини давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Аввалроқ, U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари доирасидаги Саудия Арабистони – Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ўзларини нопрофессионал тарзда тутганликлари учун ЎФА Ижроқўми Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев раҳбарлигидаги мураббийлар штабини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича қарор чиқарган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz