my5
25

Умрага борган 14 ўзбекистонлик нега қайтариб юборилди?

ДУНЁ 03.12.2019, 19:12
Теглар: Умра, ўзбекистонлик
3317
Умрага борган 14 ўзбекистонлик нега қайтариб юборилди?

Юртимизда Умра зиёратига боришга кўмаклашувчи турфирмалар фаолияти йўлга қўйилган. Бироқ, улар орасида муқаддас зиёрат ортидан мўмай даромад топиш мақсадида одамларни алдаётганлар ҳам учраб турибди. Масалан, жорий йилнинг 26 ноябрь куни Андижон вилоятида жойлашган туристик фирмалардан бири томонидан Жидда шаҳрига юборилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси қалбаки бўлиб чиқди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний қўмита Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу турфирма 14 нафар ўзбекистонлик зиёратчиларга қалбаки визаларни расмийлаштирган ва Саудия Арабистонига юборган. Саудия Арабистони чегара хизматининг маълум қилишича, уларнинг визаси бекор қилиниб, мамлакатга киритилмасдан депортация этилган. 

Жидда шаҳридаги Бош консулхона ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АКнинг Саудиядаги вакиллари билан ҳамкорликда ҳолат юзасидан барча зарурий ташкилий тадбирлар амалга оширилиб, 27 ноябрь куни “Жидда-Тошкент” авиақатнови билан юқоридаги 14 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91