Футболчилар нега халқдан пул сўради? (видео)

СПОРТ 03.12.2019, 14:02
950
Футболчилар нега халқдан пул сўради? (видео)

 30-ноябрга белгиланган “Андижон”-“Қизилқум” футбол жамоаларининг беллашуви қалин туман тушгани сабаб 1-декабрь санасига қолдирилган эди...

Ўйин бўлиб ўтди ва унда Андижон жамоаси 1-0 ҳисобда ғолиб бўлишди. Ўйин якунига етгач эса ўйинчилар бир бўлиб “Пул қани?”  дея бақиришди. Нега дейсизми? Ҳозирча, бу ҳамма учун сирлигича қолмоқда. Аммо баъзи таҳминларга қараганда футболчиларнинг ушбу мурожаати Андижон вилоят ҳокимига қаратилган.  

Ёдингизда бўлса, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов август ойида “Андижанки” клуби қизлари билан  учрашувда вилоятнинг эркаклар жамоасига ҳар ойда миллионлаб пул бераётганини, футболчилар эса буни оқламаётганини  ва улар қуййи ўринларда юргани ҳақида айтган эди.  

Хўш, ушбу вазиятда ким ҳақ? Ҳокимнинг ишончини пучга чиқараётган футболчиларми? Ундай бўлса, нега стадиондан туриб халқдан пул талаб қилиш керак. Барча саволларга ҳаволада видеони томоша қилиб билиб олишингиз мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси