my5
25

1 кун дарс қолдирган ўқувчи учун 12 600 000 cўм жарима солинади (Фото)

ЖАМИЯТ 03.12.2019, 10:08
3598
1 кун дарс қолдирган ўқувчи учун 12 600 000 cўм жарима солинади (Фото)

Аввал хабар берганимиздек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази раҳбари Гулнора БОБОЖОНОВА ҳамкорлигида ташкил қилинган Германия сафаридаги ташрифимиз давомида Германия Федератив Республикасидаги таълим тизими билан ҳам қизиқдик...

У ердаги  таълим тизими деярли барча республикаларники билан бир хил. Мактабда таълим олиш бепул, бироқ ўқиш мажбурий. Бордию 1 кун сабабсиз дарс қолдирса, қонунчиликка кўра, 300 евродан 1 200 еврога жарима тўлар экан. Бавариянинг таълим тизими ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун Мюнхендаги Franz Mark гимназияси диншунослик фанидан дарс берадиган ўзбек ўқитувчиси Ҳабиба Ҳамдамовага юзландик...

— Бола бетоб бўлиб қолса, қандай йўл тутилади?

— Агар бола бетоб бўлиб қолган бўлса, дарс бошлангунга қадар қўнғироқ қилиб мактаб раҳбариятини хабардор қилиб қўйиш шарт. Йўқса, мактаб раҳбариятининг ўзи ота-онага қўнғироқ қилади. Боғлана олмаса, полицияга мурожаат қилади. Бола бетоблиги сабаб, 2 кундан ортиқ мактабга боролмаса шифокордан тиббий маълумотнома олиб бориши шарт. Йўқса, бу ҳолатда ҳам ота-онага моддий чора кўрилади. 

Германияда таълим тизими жуда яхши йўлга қўйилган. Масалан, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга боғча тизими жорий қилинган. Бироқ болани боғчага бериш мажбурий эмас. Боғча тарбияланувчилари 6 ёшга тўлганда ҳафтада 2 маротаба мактаб билан таништирув дарслари йўлга қўйилади. Яъни, 2 нафар тарбиячи 6 ёшдаги боғача тарбияланувчиларини ҳафтада 2 марта мактабга олиб боради. Бу эса болаларни мактабга мослашишига қулай имкониятдир. У ерда 3 соат дарс ўтилади, бунда ҳарф ўргатилади. Бир сўз билан айтганда, боғча ва мактаб ўзаро ҳамкорликда ишлайди. 

— Асли мактаблар неча турга бўлинади?

— Бошланғич мактаб – 1-4-синфларни ўз ичига олади. Бу мактабга болалар 6 ёшдан қабул қилинади. 4-синфда топширган имтихон натижаларининг ўртача кўрсатгичига қараб, ўқувчилар 3 хил мактабга йўналтирилади. Аниқроғи, Баварияда 5-синфдан бошлаб ўқиш учун, 3 хил мактаб жорий қилинган: 

1. Оддий ўрта мактаб - асосан қониқарли баҳо оладиган ўқувчилар таълим олади.

2. Реал мактаб - 4 баҳога ўқийдиган ўқувчиларни қабул қилади. Реал мактаб асосан ижтимоий-гуманитар йўналишга ихтисослаштирилган. 

3. Гимназия - аниқ ва қисман ижтимоий-гуманитар фанлар жамламасидан иборат мактаб. Англаганингдек, Гимназияда аъло баҳога ўқийдиган ўқувчилар таҳсил олади.

— Ёзги таътил ҳам фарқланса керак?

— Баварияда ёзги таътиллар кам, лекин ҳар бир ярим ойда 6-7 кундан 2 ҳафтагача таътил берилади. Мазкур таътиллар ўрганган билимлари ёдидан чиқиб қолмасин, деган мақсадда жорий қилинган. Ёзги таътил эса 45 кун атрофида бўлади.

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА,

Германия.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91