Му5
48

"Туғма бир ўпкаси йўқ қизимни ўз билганимча даволаяпман..." (Видео)

ЖАМИЯТ 02.12.2019, 18:43
Теглар: даволаш, бир ўпкали
183
"Туғма бир ўпкаси йўқ қизимни ўз билганимча даволаяпман..." (Видео)

Туғма бир ўпкаси йўқ Фарангиз исмли қизча ҳозирда 6 ёшда. Унга юрак пороги ташхиси ҳам қўйилган. Бу қизалоқ шифокорлар кўмагида даволаниши керак. Аммо бунга катта маблағ зарур. Онаси қизчани даволатиш учун саховатпеша инсонлардан мурувват ёрдами сўрамоқда.

“Қизимни мактабга ҳам олишмайди. Чунки унинг гапига ўзимдан бошқа ҳеч ким тушунмайди. Боламни чақалоқлигида туғуруқхонада “соғлом” деб уйга рухсат беришган. Бир ҳафта ўтмай чақалоқ сарғайиб, мазаси қочиб қолган. 3-4 ойлик бўлганида текширувларда боламнинг туғма бир ўпкаси йўқлиги аниқланди. Унинг юрагида ҳам нуқсони бор экан. Уни кунига эмас, ҳар дақиқада даволатиш керак. Имкониятим бўлганда шифокорларга олиб бораман. Пул бўлмаганда табиий усуллар билан уни ўзим даволашга ҳаракат қиламан. Имкони бор юртдошларимиздан қизимни даволатишга кўмак беришларини сўрайман”. 

Видео:

Шарҳлар