Му5
50

6 нафар фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган ота озодликдан маҳрум қилинди

ЖИНОЯТ 02.12.2019, 18:42
264
6 нафар фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган ота озодликдан маҳрум қилинди

Фуқаро А.А. фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2016 йил 1 март кунги суд буйруғига асосан ундирувчи С.М.нинг фойдасига 6 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 2016 йил 1 мартдан бошлаб, то улар вояга етгунига қадар унинг ҳар ойидаги иш ҳақи ва бошқа даромадининг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган... 

Наби РАЙИМОВ, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Нуробод туман судининг раиси: 

— А.А. 6 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўловларини қасддан тўламаганлиги сабабли Нуробод туман маъмурий судининг 2018 йил 15 ноябрь кунги қарорига кўра, МЖтК 474-моддасининг 1-қисми билан ҳуқуқбузар деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

А.А. ўзига нисбатан тайинланган маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиб, тегишли хулоса чиқармай, 2018 йил 15 ноябрдан 2019 йил 1 апрель кунига қадар жами 4.561.440 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланиб, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти, Нуробод туман судининг ҳукми билан А.А. ЖК 122-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо чораси қўлланилган.

А.А.дан вояга етмаган 6 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун жабрланувчи С.М. фойдасига 4.561.440 сўм алимент пуллари ундириш белгиланган.
 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-4° туман
Валюта курси
rightuz