Му5
48

Ичида ўзбеклар ва тожиклар бўлган автобус Қозоғистонда ЙТҲга учради

ЖАМИЯТ 02.12.2019, 18:13
Теглар: ЙТҲ, Қозоғистон
143
Ичида ўзбеклар ва тожиклар бўлган автобус Қозоғистонда ЙТҲга учради

Бугун “Самара – Чимкент” йўлида 74 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради. Оқибатда икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Казавтожол МК” АЖ матбуот хизмати бошлиғи Маржан Ордабайга асосланиб Zakon.kz хабар бергани айтилмоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, Neoplan автобуси ҳайдовчиси тезликни ошириб, масофани сақламагани учун Daf юк машинаси билан тўқнашув содир этган.

Ҳодиса Қизилўрда областидаги Шижага қишлоғи яқинидаги йўлнинг 1131-километрида содир бўлган.

Хабарда айтилишича, автобус салонида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жами 74 фуқароси бўлган. Улар хавфсиз жойга олиб ўтилиб, дастлабки ёрдам кўрсатилган.

Жумладан, икки нафар жароҳатланган йўловчига Орол туман шифохонасида тез тиббий ёрдам берилган. Улар шифохонага оёқ синиш жароҳати билан олиб келинган.

ЙТҲ тафсилотлари ўрганиляпти.

Шарҳлар

Россиядаги мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбеклар ҳақида маълумот берилди

24.11.2019, 20:17

Хабарингиз бор, сал аввал Россиянинг Оренбург-Оқбулак трассасида микроавтобус ва юк машинаси иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар қилган эдик.Айни  паётда Ташқи ишлар вазирлиги мазкур...
Қозоғистонда совуқда бузилиб қолган автобусдан 55 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқариб қолинди

22.11.2019, 14:14

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси 2019 йил 20 ноябрь куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 57 нафар одам, жумладан 55 та Ўзбекистон фуқароси...
Тошкентда йўловчи автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлди

20.11.2019, 15:15

Интернетда иккита йўловчи автобуслари иштирокидаги ЙТҲ ҳақидаги хабар тарқамоқда.Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ушбу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди: 19 ноябрь куни тахминан соат 16.00...
Кеча Юнусободда “Spark” нега уч автомобилга бориб урилди?

19.11.2019, 09:14

 Интернет тармоғида Гидрометмарказ яқинида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган суратлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезкор ўрганилди ва маълум қилинди. Унга кўра, 2019 йил...