Му5
50

Тошкентда МЧЖ мансабдорлари катта миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштирди

ЖИНОЯТ 02.12.2019, 17:58
323
Тошкентда МЧЖ мансабдорлари катта миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштирди

Тошкент шаҳрида жуда кўп миқдордаги хорижий валютадаги кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.Р.” МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахслари ноқонуний даромад орттириш мақсадида, дори дармон воситаларини хорижий давлатлардан импорт қилиш учун тижорат банклардан жуда кўп миқдордаги (3,8 млн. АҚШ доллари) кредитларни олишиб, импорт шартномаларидаги нархларни сунъий равишда ошириб кўрсатиб, 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “A.P.” МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-5° плотный туман
Валюта курси
rightuz