Му5
50

Тиббий кўрикдан ўтиш учун тўланган пуллар талон-торож қилинди

ЖИНОЯТ 02.12.2019, 15:20
290
Тиббий кўрикдан ўтиш учун тўланган пуллар талон-торож қилинди

Избоскан туман тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрикдан ўтиш учун тўланган пул маблағлари талон-торож қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура darakchi.uz сайтига маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими  томонидан, Андижон вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор ва моддий жавобгар шахслари расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, 2018 ва 2019 йилнинг ўтган даврида тиббий кўрикдан ўтиш учун 1.989 нафар фуқаролар томонидан тўланган 117,6 млн. сўм пул маблағларини бирлашманинг пуллик хизмат кўрсатиш ғазнасига кирим қилмасдан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-4° туман
Валюта курси
rightuz