Му5
50

Хориждан Ўзбекистонга тез ва камхаражатли пул ўтказиш тизими ишга туширилди

ИҚТИСОДИЁТ 01.12.2019, 13:30
Теглар: пул ўтказиш, хориж
649
Хориждан Ўзбекистонга тез ва камхаражатли пул ўтказиш тизими ишга туширилди

Ипотека банк Visa ва Mastercard билан ҳамкорликда хориждан Ўзбекистонга 24 соат ичида етказиб берувчи пул ўтказиш тизимини ишга туширди.

Ўзбекистонда яна бир халқаро пул ўтказмалари тизими ишга тушди, деб хабар қилмоқда “Ипотека банк” матбуот хизмати.

Paysend номли янги тизим Ипотека банк Visa ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари ҳамкорлигида ишга туширилган. Ундан фойдаланиш учун халқаро банк картаси ва смартфон бўлса кифоя. Банкка бориш ва навбатга туришга ҳожат йўқ. Сервис 24 соат ишлайди ва пул ўтказмалари учун кам миқдорда комиссия олади.

Масалан, Россиядан пул ўтказмалари учун – 49 рубл, Қозоғистондан – 122 тенге, Европадан – 1,5 евро, АҚШдан – 2 доллар. Тизим тўлов суммасидан қатъий назар ушбу тўловдан ортиқ ҳақ олмайди.

Маблағ ўзбекистонлик фойдаланувчининг банк картаси рақамига 1 дақиқа ичида келиб тушади. Хорижий валютада юборилган маблағлар сўмга айлантирилади.

Айни дамда ушбу тизим орқали Ўзбекистондан хоржга пул ўтказишнинг имкони йўқ, фақат хориждан Ўзбекистонга ўтказиш мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-4° туман
Валюта курси
rightuz