Му5
48

Тожикистонда ўқувчи қизларни қишда амалдорлар олдига очиқ кўйлакда чиқишга мажбурлашди (Фото)

ДУНЁ 01.12.2019, 13:18
Теглар: Тожикистон, ёзги кўйлак
1210
Тожикистонда ўқувчи қизларни қишда амалдорлар олдига очиқ кўйлакда чиқишга мажбурлашди (Фото)

Тожикистон жанубидаги Темурмалик туманидаги ветеринария дорихонасининг очилиш маросимида мактаб ўқувчилари ташкилотчиларнинг талабига биноан амалдорлар олдига ёзги кўйлакда чиқишга мажбур бўлшди. Бу тадбирда олинган фотосуратлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида норозиликка сабаб бўлди, деб хабар беради Ca-News`га таяниб Дарё.

Ушбу суратларда туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси бошлиқ амалдорлар гуруҳини ёзги миллий либосларда кутиб олган ўқувчи қизлар тасвирланган. Фотиҳ Аминзоданинг ўзи ва унинг ҳамроҳлари совуқ об-ҳавога мос равишда кийинган.

Кўплаб салбий изоҳлардан сўнг Темурмалик тумани ҳокимлигининг ёшлар масалалари бўлими бошлиғи Аслиддин Айниддин расмларни Facebook саҳифасидан ўчириб ташлаган.

Шундан сўнг туман ҳокимлиги мактаб қизлари маҳаллий амалдорларни кутиб олгани «ўз хоҳишлари билан« чиққанлигини маълум қилди.

Шарҳлар