Му5
50

Ангела Маркель саҳнада қоқилиб йиқилди (Видео)

ДУНЁ 30.11.2019, 19:40
Теглар: Ангела Маркель, саҳна
576
Ангела Маркель саҳнада қоқилиб йиқилди (Видео)

Берлинда савдо ва ахборот хавфсизлиги масалаларига бағишланган анжуман ўтказилди. Унда Германия канцлери Ангела Меркель ҳам иштирок этди. 

Буни қарангки ушбу анжуманда Ангела Меркель нутқ сўзлаш учун саҳнага чиқаётганида кутилмаганда қоқилиб йиқилди...

Афсуски, нохуш ҳолатлар таниқли сиёсатчилар кундалик ҳаётида ҳам учраб туради. Аммо бу оддий одамлар билан содир бўлса одамлар унчалик шов-шув кўтармаслиги мумкин. Аммо таниқли шахсларнинг омма олдида бундай ноқулай аҳволга тушиб қолиши кенг жамоатчилик орасида турли фикрларга сабаб бўлиши мумкин.  

Воқеа Берлиндаги кўп томонлама савдо ва ахборот хавфсизлиги анжуманида содир бўлди. Ангела Меркельнинг ўзи бу воқеага изоҳ бераркан:

"Мен зиналарни кўрмай қолдим, кейинги сафар улардан, албатта, фойдаланаман”, дея ҳазиллашди.

Меркель ўз нутқида Германия саноат ва савдо палаталари вакилларига мурожаат қилди. У Жаҳон савдо ташкилотида ўзгартиришлар киритиш зарурлигини таъкидлади.

Июнь ойида Меркель Берлинда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув чоғида ўзини йўқотиб титраб қолганди. Июль ойида Ангела Меркель Финландия бош вазири Антти Ринне билан учрашганда яна ўзини ёмон ҳис қилган. Кейинроқ Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашув чоғида ҳам уни кучли қалтироқ тутганди.

Ангела Меркелнинг ўзи эса журналистларга саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммо йўқлигини айтмоқда.

Ангела Маркельнинг анжуманда йиқилиб тушган ҳолати акс этган видеони Daily Mail ўз YouTube-каналида жойлаштирди.

Видео:

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-4° туман
Валюта курси
rightuz