Му5
50

Президент Маслаҳат учрашувини ёритиш учун келган ОАВ вакилларини қутлади

СИЁСАТ 29.11.2019, 22:23
410
Президент Маслаҳат учрашувини ёритиш учун келган ОАВ вакилларини қутлади

Президент Тошкент шаҳрида ўтказилаётган тарихий анжуманни – Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини ёритиш мақсадида тўпланган оммавий ахборот воситалари вакилларини қутлади.

- Учрашувлар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг минтақада ишонч ва яхши қўшничилик муҳитини янада мустаҳкамлашга бўлган интилиши ва қатъий сиёсий иродасининг яққол ифодаси бўлди, деди давлат раҳбари. - Биз ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини атрофлича муҳокама қилдик. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш йўлида бутунлай ҳамфикр эканимизни яна бир бор тасдиқладик.

Президент ўз баёнотида энергетика инфратузилмаларини модернизация қилиш ва минтақанинг транзит имкониятларини кенгайтиришга қаратилган йирик лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида эканлигини, сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини юмшатиш, экологик хатарларга қарши курашиш масалалари бўйича ҳам батафсил фикр алмашилганлиги таъкидланди.

Баёнотга кўра, Туркманистон Президентининг таклифи билан Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Абишевич Назарбоевни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувининг фахрий раиси этиб сайлаган.  

Йиғилишда навбатдаги Маслаҳат учрашуви келгуси йили Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказишга келишиб олинган. Баёнотнинг тўлик матни билан бу ерда танишинг.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-4° туман
Валюта курси
rightuz