Му5
50

ОТМК мис ва рангли металлар  ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади

ИҚТИСОДИЁТ 29.11.2019, 16:00
449
ОТМК мис ва рангли металлар  ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати 2023 йилгача мис ва рангли металлар ишлаб чиқаришни оширмоқчи. Бу мақсадга мис эритиш заводи ишлаб чиқарилишини модернизация қилиш бўйича олтита  йирик лойиҳани амалга ошириш ҳисобидан эришилади. 

ОТМКнинг  мис эритиш заводи нафақат Ўзбекистон миқёсида, балки дунёда  шу турдаги энг йирик объектлардан бири саналади. Бу ердамис сульфидли концентратидан катодли мис, олтин, кумуш, рений, молибден, селен, теллур, шунингдек, олтингугурт кислотаси  ва  мис купороси олинади. 

Жорий йилда корхонада  кўп йиллик рекорд янгиланди. Яъни, ҳар ойда катодли мис ишлаб чиқариш ҳажми 13 минг тоннадан ошди. Шунга қадар максимал кўрсаткич 12860 тоннани ташкил қилган бўлиб, бунга 1985 йилнинг  март ойида эришилган эди. 

Мис эритиш заводида  модернизация,  техник ва технологик қайта жиҳозлаш  дастури доирасидаги ишлар бошланган. Яқин орада бу ерда заводнинг  ишлаб чиқаришини мутлақо қайта ишга туширишга мўлжалланган олтита  лойиҳани  тадбиқ этиш режалаштирилган. Хусусан, 120 минг тонна катодли мис қувватига эга бўлганВанюков печини қуриш белгиланган. Ҳозирда  заводда 70 минг тонна қувватга эга ва 2016 йилда ишга туширилган шу каби бирта печь мавжуд. 

“Яна бирта Ванюков печини қуриш ҳисобидан ишлаб чиқаришнимодернизация қилиш бўйича қароримиз тасодифан қабул қилингани йўқ. Бунинг сабаби - технологик жараённинг бир хиллигини сақлаб қолишдан  иборат. Бундан ташқари, иккала печнинг  бир-бировиниалмаштира олиши ҳам ҳисобга олинди.Бу жараён билан параллель равишда 25-40 минг соат ишлаш заҳирасига эга ва кислород частотаси 92-98% бўлган кислород станциясини  барпо этиш масаласи кўриб чиқилмоқда”, - деб айтди ОТМК мис эритиш заводи директори Бахтиёр Ваққосов. 

Заводда  шунингдек, Германиянинг Outotek GmbH компанияси жиҳозлари билан  таъминланганбешинчи олтингугурт кислотаси цехиниқуриш режаси мавжуд.  У йилида 600 минг тонна сульфат кислотасини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. 

Бундан ташқари, Ваққосовнинг  айтишича, металлургия ишлаб чиқаришнинг  конвертор-кислота бўлими ҳам модернизация қилинади. Жумладан, навбатдаги бешинчи  конверторлипечни  қуриш ва унинг  сиғимини 75 минг  тоннақора мис ишлаб чиқаришдан 100 минг тоннага етказиш кўзда тутилган. Янги печь газларни тозалаш бўйича замонавий электрофильтлар билан таъминланади. 

“Мис эритиш заводини модернизация қилиш доирасида Glencore компанияси иштирокида ҳар бирининг сиғими 250 тоннани ташкил этадиган иккита анодли печь барпо этилади. Техник қайта  жиҳозлаш босқичида 250 минг тонна  катодли мис тайёрлаш қувватига эга янги мис электролизи цехи яратилади ", – деб таъкидлади суҳбатдошимиз. 

Юқорида кўрсатилган  барча лойиҳалар орқали 2023  йилга келиб бир йилда 250 минг тонна катодли мис ва 120 минг тонна металли мис, шунингдек,  қимматбаҳо ва ноёб металлар ишлаб чиқарилишини кескин ошириш,минглаб янги иш  ўринларини  яратиш имконияти  пайдо бўлади.

Айни пайтда заводда лойиҳаларнинг аниқ ижрочиларини танлов асосида саралаб олиш ишлари амалга оширилмоқда. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-5° плотный туман
Валюта курси
rightuz