Му5
13

Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони қанча?

САЛОМАТЛИК 28.11.2019, 16:56
Теглар: ОИТС, бемор, Ўзбекистон
1773
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони қанча?

Мутахассислар сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахслар сони 41 мингдан ортиқ. Уларнинг 57 фоизини эркаклар, 43 фоизини аёллар ташкил этмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан ўтказилда айтиб ўтилди.

ЎзА’нинг ёзишича, ОИВ инфекциясига қарши кураш ва эпидемияга самарали жавоб бериш давлат ва нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик, жумладан, фуқаролик жамияти учун долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. 

– Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни барча ҳамкорлар учун миллий ва маҳаллий даражада ОИТС тарқалишига қарши курашда фуқаролик жамиятининг муҳим аҳамиятга эга эканлигини англаш учун яна бир имкониятдир, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Муҳаммаджон Бозоров. – Анжуманда муҳокама этилган масалалар аҳолининг ОИВ инфекцияси билан касалланишининг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш ва унинг кенг тарқалишига қарши тадбирларни ўз вақтида ташкил этишда мақбул ечимларни топишда ёрдам беради. 

Шунингдек анжуманда ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларга оид муаммоларни бартараф этиш орқали уларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш, касалликни бошқаларга юқтириш хавфини камайтиришда фуқаролик жамиятларининг фаоллигини ошириш борасида сўз борди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz