13

Умрни узайтиришнинг камчиқим усули аниқланди

САЛОМАТЛИК 28.11.2019, 16:15
Теглар: тадқиқот, узоқ умр
2216
Умрни узайтиришнинг камчиқим усули аниқланди

Асрлар давомида инсонларни ўйлантириб келаётган саволга бир гуруҳ олимлар ечим топишганини маълум қилишди. Мунтазам равишда оч қолиш юрак етишмовчилиги хавфини камайтиради ва умрнинг узайишига ёрдам беради. Америка юрак ассоциацияси олимлари шундай хулосага келди, деб ёзад MedicalXpress.

Тадқиқот давомида икки мингга яқин киши юрак катетеризациясидан (юрак ичига ингичка найча юбориш) ўтган. Улардан 389 таси мунтазам равишда оч қолган. Тадқиқот тўрт йил давом этган.

Аниқланишича, оч қолганлар орасида ўлим ҳолати тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларига қараганда 45 фоизга кам бўлган.

Қолаверса, мутахассислар тадқиқот иштирокчиларининг маълумотларини таҳлил қилиб, оч қолганлар 71 фоизга кам ҳолларда юрак хуружини бошдан кечиришганини аниқлашган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11