Му5
48

SamAuto Ўзбекистондаги илк ISUZU D-Max пикапларини ишлаб чиқара бошлади (фото)

ИҚТИСОДИЁТ 28.11.2019, 15:31
539
SamAuto Ўзбекистондаги илк ISUZU D-Max пикапларини ишлаб чиқара бошлади (фото)

2019 йилнинг 27 ноябрида Ўзбекистонда илк бор ишлаб чиқарилган ISUZU D-Max пикапининг тақдимоти бўлиб ўтди. Автомобиль 3 та модификацияда ва 7 та рангларда тақдим этилади. Сотувлар 2020 йилнинг январь ойидан бошланади.

Автомобилда ҳам йўловчилар, ҳам юкларни ташиш учун бирдек қулай «универсал дизайн» концепцияси намоён бўлган.

«2002 йилдан буён Isuzu D-Max пикапи бутун дунё бўйлаб Япониянинг Isuzu Motors компанияси томонидан ишлаб чиқариб келинмоқда. Бу йиллар ичида автомобиллар жуда турли хил иқлим шароитларида миллионлаб километрларни босиб ўтди ва янада мукамаллашди. Ўзбекистонда ишлаб чиқариш учун 2017 йилги Isuzu D-Max модификациясининг иккинчи авлоди танлаб олинган эди. Пикаплар экология талабларига мослиги ва тежамкорлиги билан ажралиб турувчи дизель ёқилғисида ишлайди. Ушбу модель шассиси ISUZU агрегатилари билан жиҳозланган бўлиб, ишлашнинг юқори кўрсаткчичларини намойиш этди. ISUZU D-Max рул бошқвруви ва ғилдираклар осмаси ўртасидаги қўйилган мувозанатли иш ўз тоифасидаги автомобиллари орасида энг яхшиси хисобланади. Ушбу автомобил мураккаб йўл шароитларида ҳам мувозанат сақланишини кафолатлайди», — дейди, Хусен Қобилов, Самарқанд автомобиль заводи бош директорининг ўринбосари.

Ўзбекистонликлар учун Isuzu D-Max учта модификацияларда тақдим этилади:

- Икки қаторли кабина, 2  йўловчилик ўриндиқ, 2,5 литрлик двигатель ҳажми ва механик узатмалар қутиси бўлган D-MAX SAHAR;

- Бир қаторли кабина, 4 йўловчилик ўриндиқ, 2,5 литрлик двигатель ҳажми ва механик узатмалар қутиси бўлган D-MAX OKSUS

- Икки қаторли кабина, 4 йўловчилик ўриндиқ, 3 литрлик двигатель ҳажми ва автомат узатмалар қутиси бўлган D-MAX IRBIS.

Пикап юк кўтарувчанлиги 865–1100 килограммни ташкил этади.

Анъанавий равишда ISUZU автомобилларида ҳайдовчи ва йўловчиларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилади. Isuzu D-Max япон стандартларига мувофиқ юқори мустаҳкамликдаги пўлат кабина, энергияни юта олувчи олд қисм, ён зарбга чидамли планкалар ва таранг тортиб турувчи хавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозланган.

Пикапнинг ранглар хилма-хиллиги оқ, кумушсимон металлик, кулранг металлик, обсидиан кулранг, қора, кўк ва қизил ранглар билантақдим этилган. Автомобиль интерьерида безашнинг қора элементлари, хромланган деталлар ва ушлаб кўрганда ёқимли материаллар уйғунлашади. Кенг эшикаркалари кабинага осон кира олиш, ичкарида эса йўловчиларни қулай жойлаштиришни таъминлайди.

ISUZU D-Max пикап сотувлари 2020 йилнинг январь ойида бошланади. Айни дамда сотуволди буюртмалар бериш жараёни бошланди. Автомобиллар нархи 270 дан 380 млн сумгача оралиқда белгиланади.

 

Шарҳлар