Му5
13

Фарзанд жинсини режалаштириш мумкинми?

САЛОМАТЛИК 28.11.2019, 14:35
Теглар: фарзанд, гинекология, режалаштириш
3606
Фарзанд жинсини режалаштириш мумкинми?

Аслида қиз ҳам ўғил ҳам табиат эҳсони. Аммо оилада қизлар кўп бўлса ўғил, ўғиллар кўп бўлса қиз фарзанд кўришни барча ота-оналар орзу қилади. Айрим оилаларда йиллар давомида қиз кутишса, баъзи бировлар ўғил кўрай деб шифокорлардан маслаҳат сўрайди. "Даракчи" газетаси ва   darakchi.uz таҳририятига ҳам шу мазмундаги саволлар тез-тез келиб туради.

Шу мавзуга оид саволларга гинеколог Гулнора ПЎЛАТОВА жавоб берди:

–Туғилажак фарзанд жинси ота хромосомасига боғлиқ. Она хромосомаси ХХ, отаники эса ХY бўлади. Агар отанинг Y хромосомаси «чаққонлик» қилса, ҳомила ўғил бўлади. Y хромосоманинг тезкор ҳаракатланишига турли омиллар сабаб бўлади. Шу боис ўғил кўришнинг аниқ бир усули бор, деб бўлмайди. Лекин ҳомила жинси ўғил бўлишига туртки бўлувчи ҳолатлар ҳам йўқ эмас. 

Овуляция кунини ҳисоблаш

Одатда, туғилажак боланинг жинси аёлдаги овуляция даврига боғлиқ. Биласиз, ҳозирги пайтда ҳомиладорликни режалаштираётган аёллар учун турли жадваллар ишлаб чиқилиб, унга кўра ҳомила жинси танланмоқда. Масалан, овуляция жадвалини тузиш мумкин. Бунинг учун базал (қин) ҳарорат ўлчанади ёки УТТ ёрдамида фолликулалар назорат қилиниши мумкин. Шунингдек, овуляция даврида қин суюқлиги оқариб, қуюқлашади. Спермотозоидлар миқдори кўпайиши ва Y хромосомага имконият ошиши учун овуляциядан бир неча кун аввал муносабатлардан тийилиш тавсия этилади.

Қандай овқатланиш керак?

Француз олимлари олиб борган тадқиқот хулосасига кўра, ўғил кўришни истовчи аёллар калий ҳамда натрийга бой маҳсулотларни истеъмол қилишлари керак. Булар:

  • гўшт маҳсулотлари;
  • балиқ;
  • тухум оқи (сариғи эмас);
  • ёрмали бўтқалар;
  • пишириқлар, (сутлиларидан ташқари;
  • картошка;
  • дуккаклилар;
  • кўкатлар ( шивит ва салат баргидан бошқа);
  • ҳар қандай мева ва қоқилар;
  • чой, қаҳва, газсиз минерал сув.

Сут, нон, кальцийга бой минерал сувлар, ёнғоқнинг барча турлари, карам тавсия этилмайди. 

Мевами ёки сабзвотлар?

Итальян олимлари туғилажак фарзанд жинсини аниқлашда аёлнинг ҳомиладорликка қадар қандай маҳсулотлар истеъмол қилганини эътиборга олишади. Банан, шафтоли, гуручли егуликларни ёқтирган аёлларда ўғил туғиш эҳтимоли юқори ҳисобланаркан. Негаки ушбу маҳсулотлар калий ва натрийга бой. Қизалоққа ҳомиладор бўлганлар эса кўпроқ сабзавотли салатлар, кўкатлар, сутли шоколад ва ширинликларни ихтиёр этишади.

«Сочларим қалинлашиб қолди» денг?..

Тана қисмлари, кўкрак атрофи ва қоринда туклар кўпайиши, соч толасининг қалинлашиши — туғилажак меросхўрга ишорадир. Аксинча, сочингиз сийраклашиб, тана қисмларидаги ортиқча туклар ўз-ўзидан камайиб борса, жажжи маликанинг онаси бўласиз!

Ташқи белгилар нима дейди?

  • Бўлажак онанинг қорни учли бўлса (ортидан қарасангиз ҳомиладор демайсиз);
  • ҳомиладорликнинг илк ойларида кўнгил айниши, кучли токсикоз кузатилмаса;
  • шўр егуликларни кўнгли тусаса, оқсилга бой маҳсулотлар — гўшт, сут, пишлоқ истеъмол қилиш истаги ортса;
  • қўл териси қуруқлашса;
  • оёқ учи тез-тез музлаб қолса, увишиш безовта қилса;
  • аҳён-аҳёнда бош оғриқлари кузатилса бу ЎҒИЛ туғилишини билдиради. 
  • Ҳомиладор аёл қорнининг юқорироқ жойлашиши, бўкса ва белнинг тўлишиши;
  • кучли токсикоз, таъм билиш сезгисининг ўзгариши;
  • кўкракларнинг шишиб қолиши, кўкрак учи терисининг тўқлашиши;
  • мева ва ширинликларга бошқоронғилик;
  • соч толаси рангини очариши;
  • юз терисининг қуруқлашиши;
  • кайфият ўзгарувчанлиги, инжиқлик, ваҳима ҳисси, беҳуда араз қилиш, йиғи — ҚИЗАЛОҚқа «юкли» эканингизнинг белгисидир. 

Эгизак туғилишини истайсизми?

Кўп ҳомилали ҳомиладорлик қуйидаги омиллар туфайли юз бериши мумкин. Рўйхатдаги бирор-бир ҳолат сизга мос келмаса, диққат бўлманг, зеро ҳар бир аёл организми индивидуал, унинг сиз учун мўлжалланган қандай режалари борлигини эса ҳамиша ҳам била олмайсиз. Демак:

  • ирсият. Эгизак фарзанд туғилиши она авлодидан ўтади;
  • контрацептив воситалар. Бу турдаги препаратлар одатда ҳомиладорликдан сақланиш учун белгиланади. Контрацепция қабул қилиниши тўхтатилгач, қувватга кирган, гормонал ҳолати яхшиланган ва она бўлишга тайёрланган организмда кўп ҳомилали ҳомила юзага келиши мумкин;
  • аёлнинг ёши. Ўттиз ёшдан кейинги ҳомиладорликда эгизак кўриш эҳтимоли юқори саналаркан. Сабаби бу пайтда тухумдон бирваракайига бир нечта тухумҳужайра ишлаб чиқара бошлайди;
  • ЭКУ. Сунъий уруғлантириш амалиётида аёлнинг истагига кўра бир нечта уруғланган тухумҳужайрадан фойдаланиш, шунингдек, фарзанд жинсини режалаштириш мумкин.

 

Ушбу мавзудаги мақолани батафсил "Даракчи" газетасининг 48-сонида ўқиши нгиз мумкин.

Н.Илёсова тайёрлади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° ясно
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz