Му5
50

"Пахтакор" стадиони бузилиши бўйича расмий маълумот берилди

СПОРТ 27.11.2019, 19:40
Теглар: Пахтакор, стадион
565
"Пахтакор" стадиони бузилиши бўйича расмий маълумот берилди

Хабарингиз бор, яқин вақт ичида “Пахтакор” стадиони бузилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Бугун «Пахтакор» футбол клуби матбуот хизмати бу борада расмий маълумотни тақдим этди.

"Пахтакор" стадиони ўрнида янги стадион қурилиши клуб режаларидан ўрин олгани ҳақида маълумот тақдим этганмиз.

Айни пайтда стадионнинг янги кўриниши қандай бўлиши аниқланмоқда, тақдим қилинган лойиҳалар орасидан бирини танлаб олиш жараёни кетмоқда. Сайтимизда эълон қилинган тендердан сўнг 20га яқин компаниялар ўз таклифларини билдиришган. Стадион ФИФАнинг охирги талабларига жавоб берадиган ҳолатда бунёд этилиши сабабли охирги қарорга келишдан аввал барчасини пухта ўйлаб кўриш талаб этилади. Маъқул деб топилган лойиҳа танлангач, стадион пойхатимиз марказида жойлашиши ва унинг кўркига айланиши мақсадида ҳукуматнинг тегишли идоралари билан биргаликда қурилиш ишлари қачон бошланиши борасида тўхтамга келинади. Айни ҳолатда эса стадионни бузиш ишлари қачон бошланиши аниқ эмас. Лойиҳа масаласи аниқ бўлиши билан бу ҳақида маълумот расмий сайтимизда тақдим этилади”, — дейилган расмий хабарда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-4° туман
Валюта курси
rightuz