Му5
48

Расман: Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

СПОРТ 27.11.2019, 08:10
Теглар: Ҳабиб Нурмагомедов, UFC
492
Расман: Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

 

Енгил (-70,3 кг) вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов (28-0, 18 KO) 2020 йил 18 апрел куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири спортчининг менежери Али Абдулазизга таяниб хабар берган.

Абдулазиз маълумотларига кўра, Нурмагомедов Фергюсонга қарши жангга шартномани имзолади. “Чемпион Тони Фергюсонга (25-3, 20 KO) қарши жангга келишувини имзолади. Бургут 18 апрелда Бруклинга қўнади. Бу барчаси мухлислар учун”, деб ёзган спортчининг менежери ва шартноманинг суратини илова қилган.

Бироқ, таъкидланишича, Фергюсон ҳозирча жангга шартномани имзоламаган, бироқ унинг томони Бруклинда мусобақа ўтказилишига қизиқиш билдирмоқда.

Бу Фергюсон ва Нурмагомедов ўртасида жанг ташкиллаштиришга 5-уринишдир. Икки спортчи дастлаб 2015 йил декабрда учрашиши керак эди, бироқ Хабиб жароҳати туфайли жанг ўтказа олмаган. Шундан кейин жанг 2016 йил апрелга кўчирилган, бироқ бу сафар америкалик соғлиғидаги муаммолар сабабли октагонга чиқа олмаган. 2017 йилда эса Нурмагомедов вазн ташлашда юзага келган муаммолар сабабли шифохонага тушган, 2018 йилда Фергюсон тиззасидан жароҳат олиб, яна жангга чиқа олмаган.

Шарҳлар

Ҳабиб Нурмагомедов “Нархоз” талабаларига помидор сотувчиси бўлиши ҳақидаги сирини ошкор этди?

22.11.2019, 10:11

Хабарингиз бор, кеча UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ТДИУга ташриф буюрди.Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ММА бўйича Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони...
Ҳабиб Нурмагомедов “Нархоз” талабалари билан учрашди

21.11.2019, 18:59

Маълумки, кеча UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов тантанали кутиб олинди ва айни пайтда у Тошкентда.Бугун, 21 ноябрь куни соат 18:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида UFC мутлақ...