Му5
50

Нилуфар Усмонова барча истеъдод эгаларини маҳорат майдонига таклиф қилди

ШОУ-БИЗНЕС 26.11.2019, 11:29
2023
Нилуфар Усмонова барча истеъдод эгаларини маҳорат майдонига таклиф қилди

Хонанда Нилуфар Усмонова иқтидор соҳибларига исталган йўналишда ўз маҳоратини намойиш этишни таклиф қилди. 

У маҳорат эгаларини бир майдонга жам қилишни ва бу йўл билан уларга мотивация беришни мақсад қилди.

Азизларим, биламан орангизда истеъдодлилар жуда кўп. Кимдир шоир, кимдир рассом, сартарош яна кимдир дизайнер ва ҳаказо... истеъдодингизни бироз бўлсада юзага чиқариш ва кузатувчиларим билан энг маҳоратлиларини бўлишиш ниятида кичик бўлсада маҳоратлилар майдонини ташкил этишни лозим топдим. Бу билан сизни бироз бўлсада хурсанд қилиб, қизиқишингизга мотивация бера олсам, олға интилишингизга сабабчи бўлсам жуда бахтиёр бўламан. Шу боис, сиз қайси соҳада иқтидорингиз бўлишидан қатъий назар маҳоратингиз тасвирланган видеоларни Телеграм каналимда кўрсатилган манзилга йўллашингиз керак бўлади. Энг зўрларини инстаграмда ҳам бўлишиб бораман. Бундан ташқари, сиз яқинларингизни Нилуфар Усмонова орқали ҳам табриклашингиз мумкин. Энг оригинал ва ноодатий табрикларни видеога ёзиб жўнатаман. Видео ва табрикларни @ruxshonka_fm га юборинг. Албатта телеграм каналимда натижаларни кузатиб боринг”, — деб ёзади хонанда

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-5° плотный туман
Валюта курси
rightuz