Му5
48

Фазлиддин Ғоибназаров узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтмоқда

СПОРТ 26.11.2019, 10:36
325
Фазлиддин Ғоибназаров узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтмоқда

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган Фазлиддин Ғоибназаров (7-1, 4 КО) узоқ танаффусдан сўнг яна рингга қайтмоқда. Бу ҳақда GoSport.uz манбалари хабар берди.

Маълум бўлишича, Ғоибназаров ўзининг 9-жангини 16 декабрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ўтказади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Мазкур бокс оқшоми MTK Kazakhstan промоутерлик компанияси томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ғойибназаров сўнгги марта 11 май куни Майкал Фоксга (21-1, 5 КО) қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобига кўра, мағлубиятга учраганди. Шундан сўнг у АҚШдан Ўзбекистонга қайтиб келган. Ҳозирча унинг қачон Америкага қайтиб бориши маълум эмас.

Шарҳлар