Му5
50

Мейвезер иккита жанг ўтказади. Бири боксчи, яна бири UFC жангчисига қарши бўлади

СПОРТ 25.11.2019, 16:04
529
Мейвезер иккита жанг ўтказади. Бири боксчи, яна бири UFC жангчисига қарши бўлади

Бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезернинг навбатдаги жанглари ҳақида маълумот пайдо бўлди.

TMZ'нинг хабар қилишича, Мейвезер 2020 йилда иккита жанг ўтказади. Биринчиси боксчига қарши бўлади. Рақиб катта эҳтимол билан Мэнни Пакьяо бўлиши кутилмоқда. 2015 йилда Флойд филиппинлик боксчини очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди.

Иккинчи баҳс эса UFC жангчиси билан ўтказилади. Флойд промоушен енгил вазн тоифасининг чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов вариантини кўриб чиқмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-5° плотный туман
Валюта курси
rightuz