my5

Кабоб тайёрлаш оқибатида Қаршида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди

ЖАМИЯТ 25.11.2019, 13:06
Теглар: Қарши, ис гази, Кабоб
1411
Кабоб тайёрлаш оқибатида Қаршида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди

 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига 2019 йил 25 ноябрь куни тунги соат 02.40да бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланган ҳолда келтирилди. Бу ҳақда darakchi.uz'га Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳри Кат маҳалласидан 37 ёшли Ш.Т., 32 ёшли Г.Х., 13 ёшли Ш.Н., 11 ёшли Ш.Н., ва 4 ёшли Э.Н. хонадонда кўмир ёқиш натижасида ис газидан ўрта оғир даражада заҳарланишган. Уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Хонадон соҳибининг кечқурун кўмир чўғида кабоб тайёрлагани ва қолган чўғни уйга олиб кириб қўйгани мазкур нохуш ҳодисага сабаб бўлгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Қаршида эр хотинини рашк қилиб, унинг ҳамкасбини ваҳшийларча ўлдирди

19.12.2019, 09:40

Қаршида рашк хиссига берилган шахс қотилга айланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.Кеча, 18 декабрь куни соат 11:00 ларда Қарши шаҳрида жойлашган...
Қаршида ўтмишидан хулоса чиқармаган шахс яна қамалди.

12.12.2019, 18:47

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан 27 ёшли Р.Умиджонга фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун ҳукм ўқилди.Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.Тергов жараёнида...
Қаршида 50дан зиёд бошпанасиз аёлларга замонавий уйлар берилди

11.12.2019, 16:39

Бугун Қарши шаҳрида узоқ вақт бошпанасизликдан қийналган 50 нафардан зиёд хотин-қиз, ногиронлиги бор кишиларга Қарши маҳалласида яқинда қуриб битказилган арзонлаштирилган кўп қаватли уйлардан янги хонадонлар калитлари...
​​ Қаршида бузилган уй- жойлар учун компенсация пуллари тўлаб берилмоқда

10.12.2019, 08:51

Қарши шаҳрида бино-иншооти бузилиб, ер участкаси олиб қўйилган ва компенсация пули тўланмай қолган жисмоний ва юридик шахслар олдидаги қарздорлик яқин вақтдан бошлаб давлат бюджетидан тўлаб...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21